Чотқол: Турғунга бир неча марта ўқ узган гумондор икки ойга қамоққа олинди

142

Жалолобод вилоятининг Чотқол туманидаги 38 ёшли турғунга бир неча марта ўқ отган гумондор икки ойга қамалди. Маълумотни 11 июлда «Клооп»га вилоят милициясидан билдиришди.

7 июлда Чотқол туманининг 38 ёшли турғуни ўқдан жароҳатланиб, оғир аҳволда касалхонага тушгани маълум қилинган. Гумон қатори 30 ёшли киши қўлга олинган.

Жабрланувчи билан гумондорни уюшган жиноий гуруҳга алоқаси борлиги айтилган. Аммо бу маълумотни милиция тасдиқламаган.

ИИВнинг маълумотига кўра, ҳозирда 1 200га яқин одам уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси сифатида рўйхатга олинган. Ўтган йили жиноий гуруҳнинг 153 аъзоси қўлга олинган — уларнинг 17сини ўзгача мақоми бор.