МХДҚ: «Қирғизнефтегаз»нинг собиқ раҳбарияти коррупцияда гумонланиб қўлга олинди

171

МХДҚнинг Жалолобод вилояти бўйича ходимлари «Қирғизнефтегаз» очиқ ҳиссадорлик жамиятининг собиқ раҳбариятини ва коррупцияга кўмаклашган тўрт кишини қўлга олди. Бу ҳақда 17-мартда миллий хавфсизлик қўмитасининг матбуот хизматидан билдиришди.

Қўлга олинганларнинг бари МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди. Махсус хизматдан қўлга олинганларга «Коррупция» моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини билдиришди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, 2017-2020-йиллар орасида «Қирғизнефтегаз» бошқармасининг собиқ раиси Б.Р.А. раҳбарлиги остида ёқилғи-мойловчи моддаларни арзон нархда сотиб олиш учун шартнома тузиш мақсадида ёлланма фирмалар тармоғини уюштириш бўйича коррупция схемаси уюштирилган.

«Бозор нархи билан сотиш ўртасидаги фарқ 1 литр нефть маҳсулотлари учун 5 сомни тузиб, бу фарқ «Қирғизнефтегаз» ОҲЖнинг раҳбарияти, шунингдек ҳукуматнинг юқори босқичларидаги уларнинг қўлловчилари томонидан ўзлаштирилган. Юқоридаги ҳаракатлар бажарилгандан кейин мазкур фирмалар тарқатилиб, тўланмай қолган солиқлар 400 миллион сомдан ортиқ экани аниқланди», — дейилади билдирувда.

Бу вақт давомида компанияни Рашид Бостонов бошқарган. У «Қирғизнефтегаз»нинг раҳбарлигидан 2020-йилнинг ноябрида кетган.

Рашид Бостонов.

Шунингдек, тергов «Қирғизнефтегаз»нинг собиқ раҳбарлари томонидан 300 миллион сомдан ортиқ суммадаги кўчар ва кўчмас мулкларни сотиб олиш фактларини аниқлаб, улар ҳозирда қамоққа олинди.

МХДҚдан раҳбарлик алмашгандан кейин «Қирғизнефтегаз»нинг даромади бир неча марта ўсган деб таъкидлашди. Қўмитанинг маълумотига кўра, Б.Р.А. 4 йиллик бошқарув вақтида компаниянинг даромади 2,9 млрд сомни ташкил қилган. Раҳбарлик алмашгандан кейин мазкур коррупция схемасини тарқатиш билан охирги 2 йилда ишхонанинг даромади 5,8 млрд сомдан ошган.

«Қирғизнефтегаз»нинг асосий ҳиссадори Давлат мулкни бошқариш фонди ҳисобланади. Компания Жалолобод ва Ўш вилоятларида кон ишлатади. Шунингдек, бошқа очиқ конларни ишлатиш билан шуғулланади, ўлканинг нефть ва газли ҳудудларида разведка олиб боради.

Ишхона Жалолобод ва Қўчқорота шаҳарларини, Майлуу-Суу лампа ишлаб чиқариш заводини газ билан таъминлайди. Ишхона ишлаб чиқарган нефтнинг кўп қисми мазут қилиб қайта ишланади, бензин ва ёқилғи мойлари маҳаллий бозорда сотилади.