«Адилет» ҳуқуқий клиникасининг етакчиси, собиқ депутат Чолпон Жакупова 25-декабрда Фейсбук саҳифада ҳозирда Кампиробод иши бўйича қамоқдаги фаол Рита Карасартованинг туғилган куни муносабати билан ёзди.
Жакупова Карасартовага ва у билан бирга қамоққа олинганларга нисбатан бўлаётган «адолатсизлик олдида имоконсиз бўлаётгани учун уялаётганини» айтди. «Одамлар оммавий “беспредел”га оддий кўриниш каби бефарқ муносабатда бўлди. “Беспредел” одатий ҳолга айланиб, хавфдек бўлмай қолди. Бу миллат учун жуда ёмон белги. Бўйсуниб, қул бўлишга тайёр бўлиб қолдик … [Карасартова] эса — йўқ [бунга тайёр эмас]! Вазиятнинг парадокси мана шунда бўлмоқда: сизлар, қамоқдагиларнинг бари, бу ерда қолганларга қараганда анчагина эркинсизлар», — деб ёзди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Кампиробод иши
Октябрнинг охирида ҳуқуқ-тартибот идоралари Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилиб, уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузган 30 га яқин сиёсатчи ва фаолни ҳибсга олган.
Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ҳибсга олинганлар «оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш»да гумон қилинмоқда. Ҳибсга олинганларнинг барчаси ўзларининг айбсиз эканликларини ва уларга нисбатан очилган ишлар «тўқима» эканини даъво қилмоқда. Уларнинг фикрича, улар Кампиробод бўйича ўз позицияларини очиқ айтганлари учун жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Суд ҳибсга олинган фаоллар ва сиёсатчиларни икки ойга ҳибсга олган, декабрда эса эҳтиёт чорасини яна икки ойга узайтирган. Бунга жавобан ҳибсга олинганларнинг ўндан ортиғи сиёсий очлик эълон қилган. Ўндан ортиқ маҳбус бунга қарши норозилик билдириб, сиёсий очлик эълон қилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу ишда гумон қилинаётган шахслар ҳақида ТИЗОга хабар беришиб, уларнинг айримларининг тақдиридан хавотир билдирдилар. Очлик эълон қилганлардан 3 нафари соғлиғи сабабли очликни тўхтатган.
ЖИХ Кампиробод иши бўйича очлик эълон қилган барча судланувчилар шифокорлар назоратида ва уларнинг аҳволи «қониқарли» эканига ишонтирмоқда.
Бир қатор депутатлар йигирмадан ортиқ сиёсатчи ва фаолнинг ҳибсга олинишини қоралаган, Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса расмийларни барча ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирган.
Президент Садир Жапаров эса маҳбусларнинг яқинларининг уларни озод этиш ҳақидаги илтимосига жавобан, кимнидир озод қилишга буйруқ бера олмаслигини айтган.
Мамлакат раҳбари бу ишда судьялар ишига ҳеч ким аралашмаганига ишонтирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Кампиробод иши бўйича айбланаётганлар «тўнтаришни режалаштиргани учун тўғридан-тўғри қамоққа тушганлар». Унга кўра, айбланувчи давлат тўнтариши режалари ва қанча одам тўпланиши кераклиги муҳокама қилинган йиғилишга борган.
Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинганларнинг адвокатлари Жапаров президентнинг баёнотидан сўнг айбсизлик презумпциясини бузганини даъво қилишмоқда.