16-октябрь куни Ўзган туманидаги мактаб ўқувчиларининг оммавий муштлашуви оқибатида ҳалок бўлган боланинг ота-онаси экспертизанинг натижасига рози бўлмай, қайтадан ўтказишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га 7-декабрда Ўш вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.
Милициянинг маълумотига кўра, экспертиза ўсмир жардан қулаб тушиб, олган жароҳати сабаб ҳалок бўлган деб аниқлаган.
Аммо, боланинг ота-онаси «уни атайлаб туртиб юборишган» деб ҳисоблайди. Улар ҳуқуқ тартибот органларидан айбдорларни қонун доирасида жазолашни талаб қилишмоқда.
Жорий йилнинг 16-октябрига ўтар кечаси Ўзганнинг Киров ва Шағим қишлоқларининг мактаб ўқувчилари муштлашган. Муштлашув бўлган ердан қочаётиб, ўсмирлардан бири жардан қулаб тушган.
Жабрланган боланинг отаси 16-октябрда соат тахминан 10:00 да баланд жарнинг тагидан топиб, касалхонага олиб борган. Ўсмир ўзига келмай, 17-октябрда касалхонада вафот этган.
Вилоят милицияси бу бўйича «Бир гуруҳ одамлар томонидан қилинган безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалганини қўшимча қилишди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.