Бош прокуратура 2010-йилдаги Муваққат ҳукумат аъзоларининг мулкини қамоққа олмаган. Бу ҳақда «Клооп»нинг мухбирига бош назорат органининг матбуот хизмати хабар қилди.
Аввалроқ Kaktus.Media нашри ўз манбаларига таяниб, тергов гуруҳининг терговчиси Ер ресурслари бўйича давлат агентлигининг қошидаги «Кадастр» давлат идорасининг Бишкек шаҳар филиалига Муваққат ҳукумат аъзоларининг кўчмас мулклари ҳақида маълумот бериш илтимосини жўнатганини ёзган.
Нашр маълумотлар мулкни қамоққа олиш ва жиноятнинг натижаси сабаб етказилган зарарнинг ўрнини тўлдириш, жумладан суднинг мулкни эҳтимолий мусодара қилиш бўйича ҳукмини бажариш учун сўралаётганини маълум қилган.
Бош прокуратура терговчи маълумотни талаб қилганини тасдиқлаб, бу жиноят иш асносида амалга оширилаётганини таъкидлади. Назорат органи июнь воқеасига оид мулкларни қамоққа олиш бўйича ҳеч қандай ишлар бўлмаганини ҳам қўшимча қилишди.
«Тергов жиноят иши бўйича ўтаётган одамларнинг шахсини, судланганини, рўйхатга олинган мулкини ҳамда бошқа вазиятларни аниқлаб чиқиши керак. Шу сабабдан терговчининг жиноят иш доирасида аниқлаб чиқиши керак. Шу сабабдан терговчининг жиноят иши доирасида маълумот сўраши қонуний. Терговчи бундай сўровларни жўнатишга мажбур», — деб жавоб беришди Бош прокуратурадан.
Июнь воқеаси бўйича ишни қайта бошлаш
МХДҚ президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан 2021-йилнинг апрелида 2010-йилдаги июнь воқеаси бўйича терговни қайта бошлаган.
МХДҚ тадқиқ ишлари 2010-йилдаги Муваққат ҳукуматнинг ходимларига нисбатан ўтказилишини тушунтирган.
«Судгача тергов давомида 2010-йилнинг май-июнь ойларида Ўш ва Жалолобод вилоятларида оммавий тартибсизликнинг келиб чиқишига туртки бўлган сабаблар ҳамда шартлар текширилади, шунингдек Муваққат ҳукумат аъзоларининг фалиятларига сўнгги ҳуқуқий баҳо берилади», — деб МХДҚдан билдиришган.
Ведомстводан таъкидлашганидек, шу билан бирга, «фожеали воқеаларнинг олдини олиш» учун тегишли чора кўрмаган вилоят даражасидаги хизмат одамларининг, куч тизимларининг етакчилари фаолиятларига ҳам баҳо берилади.