Сокулук туманидаги Новопавловка қишлоқ ҳукуматига қарашли «Ак-Ордо» массивининг турғунлари 13-майда митингга чиқишди. Бу ҳақда «ПолитКлиника» нашри ёзди.
Митингга чиққанлар Лущихина кўчасининг қурилишини қайтадан бошлашни талаб қилишди. Улар «Коррупцияга йўл бермаймиз», «Ак-Ордо элига талабга жавоб берувчи йўл қурилсин. Йўлнинг пулини еганлар жавобга тортилсин» деган плакатларни кўтариб чиқишди.
Маҳаллийларнинг айтишича, 2021-йили йўлнинг қурилиши бўйича тендер ўтказилган. Лойиҳани амалга ошириш учун 28 млн сом бўлинган. Тендерни 24 млн сом таклиф қилган компания ютиб чиққан, аммо йўл қуриб битказилмаган.
Йўлларни таъмирдан чиқариш
Қирғизистонда йўлларни таъмирлаш коррупция можаролари, дарахтларни кесиш ва кўчалар узайтирилиб ўтувчи ҳудуд бўйича жанжаллар билан ўтади.
2021-йили «Азаттык» радиоси Бишкек ҳукумати йўлларни реконструкциялаш учун деярлик ярим миллиард сом бўлиб, аммо маблағнинг ярми шаффоф сарфланмагани бўйича суриштирув эълон қилган.
Масалан айрим кўчаларда таъмир ишлари бошланиб, аммо охирига етмай қолган. Волков, Мессарош, Орхон ва бошқа кўчаларнинг таъмирига ўнлаган миллион сом ажратилган.