Қирғизистонда ун ишлаб чиқарувчи корхоналарда 1,5-2 ойга етадиган ун захираси бор. Бу ҳақда 13 январдаги брифингда Ун ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси президенти Рустам Жунушов билдирди.
Унинг айтишича, бунгача тузилган шартномаларга кўра буғдой Россиядан келмоқда. Шу йилнинг январь ойида Россиядан 30-40 тонна буғдой келиши кутилаётгани маълум қилинган.
У Қозоғистон билан чегара ёпилса аҳолини ун билан Қирғизистонда ишлаб чиқарилган унни ўлкадан чиқаришни тақиқлаш орқали ва Россиядан келаётган буғдой ҳисобидан таъминласа бўлишини айтди.
«Маҳаллий ун комбинатлари дон бўлса аҳолини ун билан 100% таъминлашга имкони етади», — деб келтиради «Кабар» маълумот агентлиги Жунушевнинг сўзларини. Унинг айтишича, бугунги кунда буғдойнинг 90% четдан, Россия ва Қозоғистондан олиб келинади.
«Тегирмонлар тўхтаб, ёпилиши сабаб 2016 йилдан бери буғдой майдонлари 120 минг гектарга қисқарган. Буғдой етиштирган деҳқонлар ем учун дон экинларини арзон нархда сотишга мажбур бўлиб, харажатни оқламагани сабаб бошқа қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экишмоқда», — деб билдирди у.
Ўтган йилнинг августида минкаб озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун буғдой ва унни олиб киришда бир йил қўшимча нарх солиғини (КНС) бекор қилган.
Брифингда Ун ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси президенти минкабдан сотишдан олинган солиқни уч йилгача нолга туширишни ўтинди. Унинг айтишича, бу ижобий натижа бериб, маҳаллий тегирмончиларга ўлканинг 60-70 фоизини экин билан таъминлашга шароит яратади.
«Бугунги кунда КНС солиғи йўқ бўлгани учун 20 тегирмон иши жонланиб, фуқароларни иш билан таъминладик. Республикада бугунги кунда умумий 27 тегирмон ишламоқда, бу 2020 йилга қараганда (6-7 ишхонага) марта кўп», — деб таъкидлади Жунушов.
Уннинг нархи
Жунушовнинг айтишича, Қирғизистонда уннинг нархи ўтган йилгидай қолди ва чегаралар ёпиқ бўлгани учун Талас вилоятида нархлар кўтарилгани сезилмоқда. Жунушов вилоятда комбинатлар йўқлиги сабаб шундай ҳолат юзага келганини таъкидлади.
«Чегарадаги «Чон-Капка» ўтказиш бекати орқали ноқонуний олиб келингани сабаб вилоятдаги ишхоналар банкрот бўлиб ёпилган. Талас фақат Қозоғистон уни ва ун маҳсулотларидан фойдаланади. Маҳаллий ва қонуний турда импорт қилинган маҳсулот рақобатга бардош беролмай амалда импорт қилинмайди. Ун ишхоналари тадбиркорларга ёки маҳаллий ўз-ўзи бошқариш органларининг кафолати билан ишлаб чиқариш нархида вилоятга транспорт харажатлари учун қўшимча тўлов билан маҳсулотни юборишга тайёр», — деди у.
Қирғиз-қозоқ чегараси
МХДҚнинг чегара хизмати 7 январь куни «Ягона маълумот тизими ишламай қолгани сабаб» Қозоғистон томонинг ташаббуси билан икки ўлка чегарасидаги 7 ўтказиш пункти орасидан 5таси вақтинча ёпилганини маълум қилишган.
Кейин президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев бугунги кунда ўлкада «ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат ва ёнилғи-мойларининг етарли захираси бор» деб билдирган.
«Биз фуқароларни озиқ-овқат етишмовчилиги ва нархларни кескин қимматлашидан қўрқмасликка чақирамиз», — деган у.
Ўтган йилнинг ноябрида президент Садир Жапаров давлат захирасидаги моддий бойликлар аҳолини 90 кунлик эҳтиёжини ёпишга етишини, бироқ ўлкада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш даражаси критик ҳолатда эканини таъкидлаган.
Кейинчалик Қирғизистоннинг чегара хизмати айрим ўтказиш пунктлари аввалги режимда ишлай бошлаганини маълум қилган. Муассасанинг 10 январдаги маълумотида қирғиз-тожик чегарасидаги 7 ўтказиш пунктининг тўрттаси ишламоқда.