Қозоғистонда «Алтай ньюс» сайтининг муҳаррири Дарин Нурсапар 5-январда Усть-Каменогорскдаги митингни ёритгани учун 15 суткага қамоққа олинди. Бу ҳақда сўз эркинлигини ҳимоя қилган «Одил сўз» халқаро фондининг президенти Фейсбук саҳифаси орқали маълум қилди.
Унинг айтишича, съёмкадан келгандан кейин Нурсапар Фейсбук саҳифасига видео жойлаган, икки кундан кейин уйига ҳуқуқ-тартибот идорасининг ходимлари келиб олиб кетишган.
Уни қамоққа олиш қарори 9-январда чиққан. Бироқ у маъмурий ҳуқуқ бузарликлар ҳақидаги кодекснинг 488-моддаси 6-бўлимига «Тинч йиғинлар уюштириш ва ўтказиш ҳақидаги Қозоғистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибни бузиш билан ўтказилган йиғилишларга, митинглар, намойишлар, маросимлар, пикетлар ёки бошқа оммавий тадбирларга қатнашиш, агар бу ҳаракатда жиноий жавобгарликка тортиш қокуни белгилари йўқ бўлса» мувофиқ жавобгарликка тортилди.
«Шарқий Қозоғистондаги “ШыгысАкпарат” холдинги журналистларига раҳбарияти митингга чиқишни тақиқлаган. Шунга қарамай «Алтай ньюс» сайтининг муҳаррири Дарин Нурсапар шаҳардаги фавқулодда воқеаларни ёритишни ўзининг профессионал бурчи санади», — деб ёзди Калеева.
Журналистларни қўлга олиш ва ўлим ҳолатлари
Бу Қозоғистондаги тартибсизликларда журналистлар қўлга олинган биринчи ҳолат эмас. 5-январда бошқа журналист — «Урал жумалыгы» ходими Лукпан Ахмедьяров ҳам қўлга олинган. Унга қўлга олишнинг сабаблари аниқ айтилмасдан шаҳар ички ишлар бўлимига етказилган. Икки кун ўтгандан сўнг рухсат берилмаган митингга қатнашди деган айб билан 10 суткага қамоққа олиш қарори чиққан.
Шунингдек, ОАВ 6-январда Олмаотада «Алматы» телеканали ходими ўқ тегиб ҳалок бўлганини, яна бир журналист яраланганини билдиришган.
«Фергана» ахборот агентлигининг бош муҳаррири Даниил Кислов уларнинг сайти Қозоғистон ҳудудида тақиқланганини билдирган. Бу ўлкада интернет йўқ бўлса ҳам шундай бўлган. Айрим шаҳарларда интернет бир неча соатга берилмоқда.
Бу орада Қозоғистонда ҳам фавқулодда ҳолат режими билан комендантлик соати ишламоқда.
Қозоғистондаги митинг
Қозоғистондаги норозиликлар 2-январда ўлканинг ғарбидаги Янги-Ўзўн шаҳридан бошланган. У ерда турғунлар газ қимматлаганидан нрози бўлиб, тинчлик акциясига чиқишган. Бир неча кундан кейин митингга бошқа шаҳар турғунлари ҳам чиқиб, иқтисодий талаблар сиёсий талабга айланган. Норозилар амалдаги ҳукуматни истеъфосини ва биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилишган.
Натижада 5-январга ўтар кечаси Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган. Бироқ норозиликлар тўхтамай, айрим шаҳарларда хавфсизлик кучлари билан қуролли тўқнашувлар бўлган. Энг оғир аҳвол Олмаотада бўлган, тўқнашувлар талончиликка олиб келган.
Норозиликлар тўхтамаётган вақтда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев митингчиларни «террорист» деб атаб, «террористик хавфдан ўтиш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Бироқ Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 11-январда мажлисда (парламентнинг қуйи палатасида) ЖХШТнинг тинчлик ўрнатиш кучларининг асосий миссияси тугаганини билдирган.
Унинг айтишича, ўлнинг барча ҳудудида вазият барқарорлашган.
«Икки кундан кейин ЖХШТнинг контингенти босқичма-босқич чиқарила бошлайди. Бу 10 кунга етмаган вақт талаб қилади», — деган Токаев.