Собиқ депутат Бакитбек Калмаматовнинг яқинлари ва тарафдорлари Ўш шаҳридаги марказий майдонга норозилик акциясига чиқишди.
Митингчилар «Калмаматовга озодлик», «Калмаматовни қўллаймиз, ҳимоя қиламиз!», «Ҳақиқат йўқ жойда қонун ишламайди» ва «Суд адолатли қарор чиқарсин» деган транспарантларни кўтариб чиқишди.
Сиёсатчининг акаси Тинчтик Калмаматовнинг айтишича, акцияга 60га яқин одам йиғилган. Бироқ уларга милиция ходимлари келиб, «байрам кунлари митинг уюштириш тақиқланганини» айтишган. Шу сабаб майдонда Калмаматовнинг яқин қариндошларигина қолган.
Бактибек Калмаматовни қўлга олиниши
Бактибек Калмаматов 22-декабрда «Манас» аэропортида МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинган. Шу куни у саккиз соатдан ортиқ сўроқ қилиниб, махсус хизматининг тергов қамоғига 48 соатга қамоққа олинган.
Калмаматовни адвокати Айим Камчибекова «Ирқий, этнос, миллий, диний ёки ҳудудлар аро низони (аразлашув) қўзғатишда» гумонланаётганини айтиб, буни «сиёсий таъқиб» деган.
«Бу ўйлаб топилган айб. Халқнинг бари унинг видеоларини кўрган. Ҳеч қандай аразлашув, низо қўзиш йўқ. Фақатгина мухолифатчи сиёсатчига нисбатан таъқиб», — деган у.
24-декабрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди сиёсатчи Бактибек Калмаматовни 9-февралгача МХДҚнинг тергов қамоғига киритган.
Бактибек Калмаматов — охирги вақтларда ҳукумат ва президент Садир Жапаровни кескин танқид қилиб юрган сиёсатчиларнинг бири. У 28-ноябрда ўтган Жогорку Кенешга сайловга «Азаттык» партияси билан қатнашган. Бироқ унинг партияси 5% бўсағадан ўтмаган.
Калмаматов «Ата Мекен» партиясининг собиқ аъзоси ва парламентнинг собиқ депутати. У жорий йилнинг январида ўтган президентлик сайловига қатнашиб, 0,5% овоз олган.