Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этди

298

Коронавирусга қарши кураш республика штабининг хабар беришича, Қирғизистонда 9 декабрь ҳолатига кўра коронавирусдан икки бемор вафот этди.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирусдан жами 2 764 нафар киши вафот этган.

Штаб маълумотларига кўра, охирги кеча-кундузда 66 кишида COVID-19 аниқланган:

  • Бишкек - 41;
  • Ўш - 2;
  • Чуй вилояти - 16 та;
  • Ўш вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
  • Боткен вилояти - 1.

Шу билан мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 810 нафарга етди.

Шунингдек, мамлакат бўйлаб охирги суткада 74 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.