Миллий энергохолдинг қирғиз томони келишувнинг шартига кўра, ёзда Тўқтогул сув омборидан қўшимча сув оқизганини билдирди.
Аввалроқ Қозоғистон ҳукумат етакчисининг сайтида Қирғизистоннинг вазирлар кабинетининг етакчиси Акилбек Жапаров билан учрашувнинг натижаси бўйича пресс-релизда қирғиз томон ёзда қозоғистонлик деҳқонларнинг эҳтиёжи учун қўшимча сув оқизгани айтилган.
Айни вақтда, Қирғизистоннинг вазирлар кабинетининг матбуот хизмати Акилбек Жапаровнинг Қозоғистонга бўлган иш сафарининг натижаси ҳақидаги билдирувда Тўқтогул сув омборидан қўшимча сув оқизилгани ҳақида маълумот бермаган.
Миллий энергохолдинг нима дейди
Миллий энергохолдинг тушунтиришича, Қирғизистон жорий йилнинг март ойида тузилган келишувнинг асосида Қозоғистонга қўшимча сув оқизган. Ёзда қирғиз томон сув билан таъминлаб, эвазига куз-қиш иситиш мавсумини муваффақиятли ўтиш учун электр энергиясини олган.
Аммо холдинг қўшни давлатга оқизган сувнинг кўлами қанча эканини аниқ кўрсатмаган.
Миллий энергохолдинг айнан ушбу келишувлар доирасида Қозоғистон 900 млн кВт соат электр энергиясини беришини ёдга солди. Қирғизистон эса бу қарзни 2023-йилга қадар, ҳар йили июндан августгача бўлган муддатда 300 кВт соат миқдорида тўлаб бўлади.
«2021-йилнинг 8-декабрига кўра Қозоғистоннинг энерготизимидан икки томонлама етказиш асосида 616,4 млн кВт соат электр энергияси олинди», — деб билдиришди Миллий энергохолдингдан.
Қозоқ премьерининг сайтидаги баёнот
7-декабрда Қозоғистоннинг премьер-министри Аскар Мамин суғориш мавсумида Қирғизистон Қозоғистонга Тўқтогул сув омборидан қўшимча сув оқизганини билдирган.
«Ҳукумат етакчиси [Қозоғистоннинг] икки ўлканинг сув-энергетика тармоғидаги хамкорлигига, жумладан Сирдарё, Чуй ва Талас трансчегара дарёларининг сув ресурсларини тартибга солишдаги қўшма тезкор чораларнинг қабул қилиниша юқори баҳосини берди. Қирғиз тарафнинг Тўқтогул сув омборидан қўшимча сув оқизгани сув танқислиги вақтида Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари деҳқонларининг суғориш сувига бўлган муҳтожлигини қаноатлантиришга имконият берди», — деб айтилади билдирувда.
Аммо Мамин ҳам Қирғизистоннинг Тўқтогул сув омборидан қозоқ давлатига оқизилган сувнинг кўламини аниқ билдирмаган.
Аммо жорий йилнинг июнь ойида Қозоғистоннинг экология, геология ва табиий ресурслар министрлиги Қирғизистон билан вегетация куч олган вақтда (июнь-август) Тўқтўгул сув омборидан 330 млн куб метр қўшимча сув олиш бўйича келишилганини маълум қилган.
Қирғизистондаги энергетика инқирози
Қирғизистоннинг энергетика тармоғи 2021-йили энг кўламли энергетика инқирозига учради. Бунинг асосий сабаби қатори ҳукумат ҳудуддаги сувнинг танқислигини атади.
Шу сабабдан давлатнинг электр энергиясининг асосий манбаси бўлган «Токтогул» сув омборида сувнинг даражаси оз бўлгани сезилмоқда. Тўқтўгул сув омборида 8-декабрь ҳолатига кўра сувнинг кўлами 10,8 млрд куб метрни ташкил қилди. Бу охирги йиллардаги энг кам кўрсаткич.
Энергокризис шароитида Қирғизистоннинг ҳукумати куз-қиш иситиш мавсумини муваффақиятли ўтиши учун қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қила бошлаган. Шундай қилиб давлат алмашиш йўли билан Қозоғистондан, Ўзбекистондан энергия олади, шу билан бирга Туркманистондан импортлайди. Бундан ташқари, ҳукумат Россияда электр энергиясини олиш бўйича сўзлашувлар олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Шунингдек, энергокомпаниялар электр энергиясини фойдаланиш қувватлилига чекловларни киргизиб, айрим туманларда электр иситкичларини пломбалаган.
Шу билан бирга энергетиклар аҳолини электр энергиясини тежаб, имкон боришича уйларни кўмир ёки газ каби иситишнинг муқобил манбалари билан иситишга чақирган. Аммо кўмир ҳозирда ўтган йилгидан қимматроқ.