«Сизларда номус йўқ». Тожикистондан контрабанда олиб ўтганларни маҳаллий аҳоли уялтирди

424
Сурат: "Турмуш" нашри

Баткен вилоятининг Орто-Боз қишлоқ ҳудудида 7-октябрь куни турғунлар йиғилиб маҳаллий ҳукумат вакиллари билан бирга Тожикистондан 22 тонна контрабанда узум олиб келаётиб қўлга тушган етти автомашинанинг ҳайдовчини уялтиришди.

Улар қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можародан кейин ҳам «сабоқ олмай» шу ишни қилганларни танқид қилиб, лаънат айтишди.

«Турмуш» нашри йиғин видеода 50га яқин турғун машиналарининг олдида турган ҳайдовчиларга норозилик айтаётганини кўриш мумкин. Чегара хизматининг Баткен ҳудудий бўлимининг бошчиси Киялбек Тўлўнбаев уларнинг ҳар биридан юк кимники экани, қаердан ортиб, қаерга олиб кетаётганини сўради.

Ҳайдовчиларнинг ҳаммаси контрабанда юкнинг эгасини айтишмади, улар юкни Лайлак туманининг Арка қишлоғидан олиб келаётганини айтишди. Шунингдек, ҳайдовчиларнинг кўпи Баткеннинг турғунлари бўлган.

Улар юкларни 15 мингдан 25 минг сомгача ҳақ олиш шартномаси билан Ўш, Бишкек шаҳарларига ва Жалолобод вилоятига олиб кетишаётгани маълум бўлди.

Тўлўнбаев ҳайдовчиларни «апрелнинг охиридаги қуролли жанжалдан кейин қайси юз билан бу ишни қилдинглар» деб танқид қилди.

«Бизнинг 36 фуқаронинг қони қуримади. Уялмайсизларми? Номус қилиш керакда. Бекинсанглар куч органларидан, чегарадан бекиниб ўтасизлар. Худодан қандай бекинасизлар? [...] Сизларда номус йўқ, сўз йўқ сизларга! Келиб хизмат қилмайсизларми ундан кўра, номусингиз бўлса чегарани қўриқламайсизларми?! », — деди у.

Шунингдек, Тўлўнбаев, ҳайдовчилар қонун олдида қилган иши учун жавоб беришини огоҳлантириб, улардан юкнинг эгасини айтишни талаб қилди.

«Азаттык» радиоси йиғинда президентнинг Баткендаги мухтор вакили Абдикарим Алимбаев контрабандани тўхтатиш учун ички ишлар органлари ва чегара хизматининг вакилларидан иборат махсус гуруҳларни тузиб, ўтказиш бекатларини ташкил қилишни таклиф қилганини ёзди.

3 млн 650 минг сомлик контрабанда

6-октябрга ўтар кечаси Баткен туманининг Самарқандек ва Ак-Татир қишлоқ ҳукумати ва халқ қўшини томонидан контрабанда билан узум олиб кетаётган беш «Мерседес Спиринтер» ва икки оғир юк ташувчи машина маҳаллийлар томонидан ушланган.

Узум 22 тонна бўлгани аниқланиб, нархи 3 млн 650 минг сом деб тахмин қилинган. Юкнинг бари ҳайдовчилари билан бирга «Самаркандек» заставасига киритилган.

Апрелнинг охирида тожик ҳарбийларининг «қуролли агрессиясидан» кейин маҳаллийлар халқ қўшинларини тузиб, икки ўлканинг ўртасидаги контрабанда юкини ташиганларни ушлай бошлаган.

Қуролли можарода 36 қирғизистонлик қурбон бўлган — уларнинг орасида 33 тинч аҳоли, ёш болалар ва уч ҳарбий хизматчи бор. Яна 190 одам яраланиб, Баткен ва Лайлак туманларининг чегарага яқин жойлашган қишлоқларидан 40 мингдан ортиқ одам эвакуацияланган.

Жанжалда турғунларнинг 140 турар-жойи ва 84 объект ёнган. Бундан ташқари ҳайвонлари ва буюмлари тўналиб, ҳужжатлари йўқолган.

Тожик томондан эса 90 киши яраланиб, 20 киши ҳалок бўлган. 14 уй ва бир мактаб (қисман) ёнган.

21-майдан бошлаб Қирғизистон Тожикистон фуқароларини қирғиз-тожик чегараси орқали кириб-чиқишни, чегара орқали ўтишни, ўлкада туриш ва транзит юришни вақтинча чеклаган. Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов бу қарор чегарадаги муаммоли масалалар ҳал бўлгунча қабул қилинганини маълум қилган.