Бир кадр билан: Олабуқада МХДҚнинг янги бўлими очилиб, очилишга Ташиев қатнашди

372

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати муассасанинг бошчиси Камчибек Ташиев 6-октябрда Олабуқа туманида МХДҚнинг янги бўлими очилишига қатнашганини билдирди.

МХДҚнинг Олабуқа туман бўлими. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Ташиев янги бинонинг ичилишида Олабуқа туман давлат чегарасига яқин жойлашганини, МХДҚ ходимлари контрабандага қарши курашиши кераклигини айтди.

У МХДҚнинг моддий-техник базасини яхшилаш ўлканинг бошқа вилоятларида ҳам давом этишини қўшимча қилди. Бунгача МХДҚнинг Олабуқа туман бўлими 1936-йили қурилган бинода ишлаган.

Шу билан бу ойда МХДҚнинг ҳудудий бўлимлари учун учинчи янги бино фойдаланишга топширилмоқда. Ҳар бирини Камчибек Ташиев ўзи тантанали очиб, ходимларга ўтказиб берди. Ташиев Жалолобод вилоятининг Сузоқ ва Новкен туман МХДҚ бўлимларининг очилиш маросимига қатнашган.

Бундан ташқари, июль ойида Жалолободда МХДҚнинг хизматчилари учун 205 хонадан иборат хизмат уйи қурила бошлагани маълум бўлди. Кўп қаватли уйларнинг қурилиши 2022-йилнинг охиригача фойдаланишга топширилиши керак. Уйлар чегарачилар билан кам таъминланган оилаларга берилади.

МХДҚ раиси уйлар давлат бюджети ҳисобидан эмас, ҳамкорлар томонидан қурилаётганини билдирган. Бироқ у қайси ҳамкор эканини очиқ айтмаган.