Фаол Айсулуу Кудайбердиева МХДҚга сўроқ бериб, уйида тинтув ўтди

Фаол Айсулуу Кудайбердиевани миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроққа чақириб, уйини тинтув қилишди. Бу ҳақда у фейсбук саҳифасига ёзди.

«Кеч кирди. Ҳаммаси яхши. Сўрашди, тинтув қилишди, телефонни олиб қўйишди. Жуда ҳайрон қоладиган. Ёки сайлов олдидан шундайми? Балки босим ўтказиш? Ёки шунчаки қиладиган ишлари йўқми...», — деб ёзди у.

Айсулуу Кудайбердиева. Ижтимоий тармоқлардан олинган сурат.

Бундан ташқари, у сўроққа олдин гувоҳ қатори чақирилганини, кейин «бир нарсада гумон қилишаётганини» таъкидлади.

«аввалига шунчаки гувоҳ қатори сўроқ қиламиз дейишган, бироқ кейин менинг адвокатим гумондор қатори ўтаётганимни айтди. Сўроқдан кейин уйга келдик, ходимлар тинтув ўтказишди. Менга тегишли буюмларга тегишмади, ҳозир тинтув бўйича акт тузишмоқда», — деди фаол.

Очиқламаслик бўйича тилхат ёзиб бергани сабаб қайси иш бўйича сўроқ қилинганини айтмаган.

Кудайбердиевани сўроқ қилиниши бўйича юрист Сания Токтогазиева фикр билдирди.

«Клара Сооронкулова, Рита Карасартова ва Замир Жоошевнинг telegram-аккаунтларини бузиб киришди. 17-сентябрда менинг telegram-аккаунтим бузилган. Ҳозир Айсулуу Кудайбердиева МХДҚга сўроқ бериб, уйида тинтув бўлмоқда.

Айсулуу — сиёсатдан умуман узоқ одам, ССМ мутахассиси ва Қирғизистоннинг бефарқ бўлмаган фуқароси. Тингловлар, тинтувлар, маълумотларни ошкор қилиш, сўроқ, қамоққа олиш — бу ҳукуматни бошқага кучи етмайдиган кўринади», — деб ёзган у фейсбук саҳифасига.

Кудайбердиева ким?

24.kg нашрининг маълумотига кўра, Айсулуу Кудайбердиева — сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг тарафдори, бундан ташқари, фейсбукдаги «Полит Узник» гуруҳининг маъмури экани айтилади.

Кудайбердиева бир неча марта коррупция ва ҳукуматдаги криминалга қарши #REакция тинчлик митингларига чиққан.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Айсулуу Кудайбердиева (@aya.kudaiberdieva)