ИИВ: Қирғиз-тожик милициясидан иборат патруль хизматлари уюштирилади

259

Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков Баткен вилоятида қуролли можарода жабрланган ҳудудларга иш сафари билан борди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати 9 майда билдирди.

Ниязбеков олдин Кўктош қишлоғидаги ИИВнинг ички ҳарбийларга қурилувчи бино ва можаро бошланган «Головной» сув тақсимлаш жойига борди. Кейин вазир Лайлак туманидаги Мақсад, Қулунди, Интернационал, Арка, Ёшлик ва Марказий қишлоқларининг яшовчилари ҳамда у ерда хизмат қилаётган милиция, ички ҳарбийлар билан учрашди.

Бундан ташқари, Ниязбеков ва Баткен вилоят ички ишлар бошқармасининг етакчиси Мурат Боронов Тожикистоннинг Соғди вилояти милициясининг бошчиси Абдулло Навджувонов ва Исфара ШИИБнинг раҳбари Фердаус Шамадзада билан учрашди. Томонлар чегарадош ҳудудлардаги вазиятни барқарорлаштириш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қирғиз ва тожик милициясидан иборат патруль хизматини уюштиришга келишди.

«Ҳозир вазият барқарор. Баткен вилоятидаги вазият тўлиқ назоратга олиниб, 52 тезкор-тергов гуруҳлари барча вайрон бўлган кўриб чиқиб, келтирилган зарарни ҳисоблашга киришди. Милиция билан ихтиёрий халқ қўшини аъзоларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича биргаликда патруль гуруҳлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда», — деб берилади ИИВнинг билдирувида.

Бунгача қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувни ИИВнинг 48 тергов гуруҳи текшираётгани маълум қилинган. Улар қирғиз-тожик чегарасидаги отишувлардан кейинги зарарни аниқлашга ва қўзғалган жиноий ишларни қисқа вақтда тергов қилинишига ёрдам беришмоқчи. Тергов гуруҳини ички ишлар вазирининг ўринбосари Суюн Ўмурзаков бошқаряпти.

28 апрелда бошланган қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда умумий 129 уй ва 84 объект жабрланган. Можаро Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида тожик томон ўзбилармонлик билан видео кузатув камера ўрнатишидан бошланган.

Чегарадаги отишувлар оқибатида 189 киши яраланиб, уларнинг орасидан 36 фуқаро ҳалок бўлган. Марҳумларнинг орасида 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан ўлган.

Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик ҳарбийларининг ҳаракатларини «ҳарбий агрессия» деб баҳолаб, 2 майга кўра чегарадаги воқеа бўйича 11 жиноий иш қўзғалганини билдирган.

«Доимий жойлаштирилган жойлардан бошқа жойдан ҳужум қилувчи оғир қуролдан фойдаланиш Қирғизистоннинг суверен ҳудудини босиб олиш мақсадида ҳарбий ҳужумни олдиндан режалаштиргани маълум бўлади. Тожикистон томондан бошланган ҳарбий ҳаракатларда уларнинг аскарлари, қуролли ёлланган одамлари ва бандит тизимлари қатнашди», — деб билдиришди бош прокуратурадан.

10 майда Бош прокуратура тожик томон 10 қирғизистонликни гаровга олган факт бўйича «Қийноқ» моддаси билан судгача текширув очилганини маълум қилди.