Охирги суткада коронавируснинг янги 305 ҳолати қайд этилди, олти нафар бемор вафот этди

276

Республика штабдан 15-апрелда коронавируснинг янги 305 ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Уларнинг орасида лаборатория тасдиқлагани — 259, клинико-эпидемиологик тасдиқлангани — 46.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 186;
  • Чуй вилоятида — 89;
  • Ўш шаҳрида — 7;
  • Баткен вилоятида — 2;
  • Иссиқкўл вилоятида — 12;
  • Жалолобод вилоятида — 4;
  • Норин вилоятида — 1;
  • Талас вилоятида — 4.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 91 144га етди.

Охирги суткада 178 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 109, Чуй вилоятида — 55, Ўш шаҳрида — 2, Баткен ва Жалолобод вилоятиларида — биттадан, Иссиқкўлда вилоятида — олти, Норин вилоятида — тўрт бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 86 491 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 1010 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 263 киши оғир, 35 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 1 139 киши даволанмоқда.

Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 986.

Бундан ташқари, бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида — тўрт, Чуй вилоятида — икки COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 540 киши ўлган.

Шунингдек, Бишкек шаҳрида — 9, Чуй, Иссиқкўл вилоятларида ва Ўш шаҳрида — биттадан тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 338га етди, улардан 4 251 ходим касалликдан соғайган.