Республика штаб 19-мартда ўлкада коронавируснинг 96 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида икки тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 43;
- Чуй вилоятида — 35;
- Иссиқкўл вилоятида — 8;
- Норин вилоятида — 3;
- Ўш вилоятида — 3;
- Ўш шаҳрида — 2;
- Жалолобод вилоятида — 2.
Бир суткада COVID-19дан 53 бемор соғайди. Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 29, Чуй вилоятида — 19, Иссиқкўл ва Норин вилоятларида иккитадан, Жалолобод вилоятида бир бемор соғайди.
Бундан ташқари, касалликдан Бишкек шаҳрида икки бемор вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 87 239га етди. Уларнинг орасидан 84 084 бемор соғайиб, 1 487 киши ўлган.
Бугунги кунда касалликдан 400 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 20 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 324 одам уй шароитида даволанмоқда.