Дастан Бекешев нима учун паспортдаги маълумотларни партияларга бериш хавфли эканини айтиб берди

370

Олтинчи чақирилшининг депутати Дастан Бекешев видео эълон қилиб, унда партиялар сайловчиларнинг паспорт маълумотларини қандай йўл билан фойдаланиши мумкинлигини айтиб берди.

«Партиялар ўз сайловчиларига мурожаат қилиб, уларга паспорт маълумотларини ёки паспортнинг кўчирмасини беришни илтимос қилади. Улар фуқароларга: “Сен сайловга келасан, биз сенга пул берамиз, сайловдан кейин яна пул берамиз” деб айтади. Улар буни тарафдорлари, сайловчилари бор эканини кўрсатиш учун қилади, чунки улар партия “боссларига” ҳисобот беришади», — деб тушунтириб берди Бекешев.

Унинг айтишича, партияда кимдир биров партиянинг пулини сайловчига ёздириб қўйиб, «партия маблағларини олиб олиши» мумкун.

«Сиз “Иванов” исмли фуқаросиз дейлик, сиз маълумотларингизни бериб қўйдингиз, партиядага кимдир сизни улардан пул ёки товар олди деб ёзиб қўйганини билмайсиз», — деди у.

Бундан ташқари, паспорт маълумотлари бир қатори компанияларни очиб, бир қатор битимларни тузиш учун қўлланилиши мумкин эканини айтиб берди депутат.

«Шу билан бирга, сизнинг маълумотларингизни гаровсиз микрокредит олиш учун фойдаланса бўлади, кейин сиз бу кредитни олмаганман деб судда исботлаб юрасиз», — деди депутат.

Бекешев паспорт маълумотларидан хиёнат билан фойдаланишнинг яна бир усулини айтиб берди — бу сим-карталарни сотиб олиб, бу орқали экстремистик ёки фейк маълуомтларни тарқатиш.

«Кейин МХДҚга юугуриб, кечирим сўраб, бу сиз эмаслигингизни исботлаб юришга мажбур бўласиз», — деб қўшимча қилди у.

Ижтимоий тармоқларда қирғизистонликлар муниципал ҳудудий бошқарманинг вакиллари, уйбоши ва квартал бошчилари паспорт маълумотларни талаб қилиб, улар маълум бир партияга овоз беришини айтаётганидан шикоят қилишмоқда.

Журналист Зулайка Эркимбаева фейсбук саҳифасида квартал етакчиси маълум бир партияга овоз беришни «талаб қилаётгани» ҳақида айтиб берди. Акс ҳолда улар бола учун яшаган еридан маълумотнома ололмай қолишади.

Бундан ташқари, айрим сайловчилар овоз учун 1000 сомдан 3000 сомгача пул таклиф қилишаётганини айтиб беришди. Схема Бекешев айтиб берганидек — паспорт маълумотларини бериш керак, шундан кейин участкага келиб, маълум бир партия учун овоз бериш керак.

Агар сайловчилар далиллар билангина Марказий сайлов комиссиясига ва милицияга мурожаат қилиганда, улар қандайдир бир чораларни кўра олишади.

Парламент сайлови 4-октябрда ўтади. МСКнинг маълумоти бўйича, сайлов курашларида 16 сиёсий партия иштирок этади.