МСК «Чон Казат» партиясига эрта ўтказган тарғибот ишлари учун огоҳлантириш берди 

374

Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) аъзолари 6-августда «Чон Казат» сиёсий партиясининг тарғибот қоидаларини бузган ҳолатини кўриб чиқди.

«Чон Казат» ҳаракатининг фейсбукдаги саҳифасида «Чон Казат» сиёсий партиясининг номи ва эмблемаси фойдаланилган бир неча видеоролик эълон қилинган. Роликларда партиянинг аъзолари тарғибот чақириқларини айтишган. Бундан ташқари, роликларнинг бирида партия аъзолари дори-дармонларни ва гуманитар ёрдамни партиянинг логотипи бўлган каробкаларда касалхона ва стационарларга етказгани тасвирга олинган. 

МСК партиялар тарғибот ишларини бир ойдан кейингина, 4-сентябрдан бошлаб олишларини тушунтирди. Бундан ташқари, сайловга қатнашаётган сиёсий ташкилотларга хайрия ишларини олиб бориш  тақиқланган. МСК бу ҳақда сиёсий уюшмаларга бир неча бор огоҳлантирган. 

МСК «Чон Казат» юқорида берилганларнинг асосида тарғибот ўтказишнинг қоидаларини бузаётганини таъкидлади. 

Йиғинда «Чон Казат» партиясининг вакили Азамат Турдалиев билдиришича, роликлар эълон қилинган саҳифа уларга эмас, шундай номдаги жамоат ҳаракатига тегишли ва улар видеоларнинг тарқалишига таъсир эта олишмайди. Унинг айтишича, бу виднороликлар партиянинг сиёсий кенгаши тарафидан қабул қилинмаган ва улар расмий саҳифада йўқю У шу сабабдан бу қадамларни партияга тўсқинлик қилиш ҳаракати деб баҳолади. 

МСКнинг аъзоси Гулнара Журабаева қайсидир бир одамлар сиёсий ташкилотнинг обрўсини тушириш учун ёлғон материалларни фойдаланаётган бўлса, унда партия ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиши кераклигини  таъкидлади. 

МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова аввалроқ «Чон Казат»га боғлиқ масалани ишчи гуруҳ текширганини, ўшанда партиянинг вакиллари бу уларга тегишли роликлар эканини тан олишганини ҳамда уларни ўчиришни ваъда қилишганини таъкидлаб ўтди. 

«Энди “чон казатчилар” ўз билдирувларини инкор қилишмоқда», — деди у.

Йиғиннинг натижасида партияга ёзма тарзда огоҳлантириш берилди. Партия икки куннинг ичида тарғибот роликларини интернетдан ўчириб, бу ҳақда МСКга хабарлашга масъул. Агар бир партия қоида бузганлиги ҳақида ёзма шаклда икки огоҳлантириш олса, унда у сайловдан четлатилади. 

Аввалроқ «Бирик» ва «Реформа» партиялари ҳам муддатидан аввал тарғиот ишларини олиб боргани учун огоҳлантириш олган. 

Парламент сайловининг тарғибот ишлари 4-сентябрда бошланиб, 3-октябрга қадар давом этади. 4-октябрга тайинланган сайловдан аввалги бир кун тинч кун деб ҳисобланади. 

20-августга қадар партиялар съездларни ўтказиб, квоталарни ҳисобга олиш билан депутатликка номзодларнинг рўйхатини тузиш керак. Бугунги кунда сайловга қатнашиш ниятини 44 партия билдирган.