Бишкекнинг Биринчи май район суди мэр лавозимига номзод бўлиб ютқазиб қўйган Нурдин Абдилдаевдин Боршайкомга қарши даъво аризасини инкор қили. У шаҳар раҳбарини сайлаш қонун бузарликлар билан ўтди деб ҳисоблаганлиги сабабли судга ариза берган.
Биринчи май район суди Абдилдаев бузилди деб ҳисоблаган етти бюллетень бўйича экспертиза ўтказиш тўғрисидаги илтимосидан бош тортди. Шундан сўнг суд МСКга қарши даъво аризасини ҳам рад этди.
Абдилдаев сайловдан кейин мэр сайловнинг натижаларани тан олмаслигини, сабаби бюллетенларда қалам билан қўйилган махсус белгилар билан нуқталарни топганини билдирган.
«Бишкек шаҳар кенгашининг депутатларига яширин овоз бериш имкони берилмади. Юқорида айтилган "белгилар” ҳар бир депутатнинг овозини назоратга олиш учун махсус қўйилган», — деган депутат.
Абдилдаев сайлов «Пойтахт мақоми тўғрисида» ва «Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тўғрисида»ги қонунларни, шунингдек Бишкек шаҳар кенгашининг регламентини қўпол равишда бузиш билан ўтди деб ҳисоблайди.
Бишкек шаҳар мэрини сайлаш 11-январда бўлган. Овоз бериш натижасида ҳозирги шаҳар раҳбари Албек Ибраимов мэр бўлиб сайланган. Ибраимовнинг номзодлиги учун 43 депутатнинг 29 нафари, Абдилдаев учун ўн иккиси овоз берган.
Муаллиф: Бексултан Амантур уулу