Бишкек ҳамда Ўшдаги ўчирилган электр энергиясини кечга яқин беришни ваъда қилишди

749

“Североэлектр” ҳамда “Ошэлектр” ишхоналари иш кунининг охирига қадар Чуй ва Ўш вилоятларида электр энергиясини бериш қайта тикланиши хабар қилинди. Ўтган сутка бўйича электр энергияси бир қанча бор ўчирилган.

“Североэлектр”нинг матбуот марказининг ходими Гуля Мураталиева Kloop.kgга хабар қилишича, кечки соат бешга қадар электр энергиясини бериш бўйича муаммо хал қилинади.

“Кеча тунда Чуй вилояти бўйича электр ёриғи об ҳаво шароити сабабли ўчирилди. Унга ёққан оғир ва сувли қорнинг симларга ёпишиб, қисқа туташув пайдо бўлиши сабаб бўлди” — деди у.

Унинг айтишича, электр энергияси Сокулук қишлоғида, Кайинди ва Кара-Балта шаҳарларида, Иссик Ата районида, Новопавловка қишлоғида симларнинг узилиши боис ўчирилган.

Ўшда беш районнинг яшовчилари “ёққан қор сабаб” электр ёриғисиз қолган.

Таҳминан ўн минга яқин аҳоли яшовчи шаҳарнинг жанубий-шарқий, шимолий-ғарбий ва марказий қисмларидаги йирик районларида 19 октябрнинг тонги тўртлар атрофида электр энергияси ўчирилган.

“Ошэлектр”нинг матбуот марказининг раҳбар ўринбосари Талгат Алихановнинг айтишича, электр токини ўтказиб берувчи симларга куч келиб кетган.  Унинг қўшимча қилишича, шаҳарликларнинг уйи ҳудудидаги дарахтлар электр ўтказгичларни узиб юбормоқда.

“Биз бу яшовчиларни дарахтларни кесиш кераклиги тўғрисида огоҳлантирдик. [...] Биз фискал орган эмасмиз, агар улар бизнинг илтимосимизни бажармаса, уларни жазолай олмаймиз”, — деди у.

Муаллифлар: Александра Титова, Акилай Каримова