Қирғизистонлик Айсулуу Тинибекова 58 килограммлик вазн тоифасида эркин кураш бўйича мусобақада мағлубиятга учради.
Тинибекова ҳиндистонлик Сакши Малик билан бўлган курашнинг илк 3-дақиқасида 5:0 ҳисоби билан олдинда борган.
Қирғизистонлик иккинчи раунднинг ярмига қадар ўзининг устунлигини сақлаб келди. Бироқ шундан сўнг Ҳиндистон спортчиси ўзига 4 балл тўплаб, мусобақанинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштиришга эришди. Сўнгги сонияда 3 балл олиш билан Тинибекова мағлубиятга учради.
Ярим финалда Тинибекованинг рақиби Европанинг чемпиони россиялик Валерия Коблова бўлган.
Унда биринчи 3 дақиқада 0:2 ҳисоби билан ютқазаётган Асулуу мусобақанинг иккинчи қисмида атиги бир балл олишга эришиб, натижада 4:1 ҳисоб билан рақибига йўл бўшатган.
Чорак финалда Тинибекова финляндиялик Петра Олли билан куч синашди. Унда биринчи дақиқалардан бошлаб қирғизистонлик курашчи 4:0 ҳисобида устунликни қўлга киритиб, ўйин охиригача вазиятни сақлаб, натижада 14:7 ҳисобида ғалабага эришган.
Бу ғалабаси билан Айсулуу ярим финалга йўлланма олган.
Финалнинг саккизинчи раундида қирғизистонлик курашчининг рақиби Панамерикалик ўқинларнинг чемпиони, бразилиялик Джойс Сильва бўлган.
Ўйин бошиданоқ қирғизистонлик ўз имкониятларини намойиш қилган. Кураш давомижа Сильва ҳисобни тенглаштиришга харакат қилган, лекин Тинибекова устнликни бой бермай, 11:8 ҳисобида ғалаба қозонган.
Муаллиф: Каминат Имирханова