Ворух анклавини айланиб ўтувчи йўл қурилиши бошланди

665

Вице премьер Токон Мамитовнинг Тожик анклави Ворухни айланиб ўтувчи йўл қурилиши бошланиши ҳақидаги ваъдаларидан сўнг Оқсой қишлоғи яшовчилари Исфара-Ворух йўлини очди.

Транспорт ва коммуникация вазирлиги матбуот котиби Қиличбек Досумбетовнинг билдиришича, йўл қурилиши бошланган.

«20 декабр куни Ворух анклавини айланиб ўтувчи йўл қурилишини бошлаш ҳақида қарор чиқарилганди. Қурилиш ишларига икки булдозер ва битта экскаватор жалб қилинди», – дейди Досумбетов.

Унинг сўзларига кўра, йўл қурилиши жорий йилнинг баҳорида бошланган, бироқ айрим муаммолар туфайли қурилиш тўхтатилган.

Қирғиз-тожик чегарасида юз берган навбатдаги можародан ва уч кун ичида йўлнинг ёпилиб туриши йўл қурилишини қайта тиклашга сабаб бўлди.

Қирғизистон чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева Kloop.kg билан суҳбатда чегарада ҳолат «стабил» эканини айтди.

«Ворух-Исфара йўли очилди, Боткен-Исфана трассаси эса аввалроқ очилганди» , – деди котиб.

Исфара-Ворух йўли 19 декабр куни Оқсой қишлоғи яшовчилари тарафидан тўсилганди.

Қирғизистонликлар йўлни қишлоқ яшовчиларидан бирининг дала ҳовлисига ўт кетгандан сўнг ёпишганди. Оқсойликларга кўра, уйга Тожикистон фуқароси ўт қўйган.

Мазкур трасса Қирғизистон худудлари билан ўралган Тожикистоннинг Ворух анлавини Тожикистон билан боғлаб турувчи ягона йўл.

“Озоди” радиоси хабарларига кўра, 23 декабр куни Тожикистон ва Қирғизистон мулозимлари Бишкекда музокара йиғинларини ўтказиши керак эди.