Қирғизистонлик раққос Атай Омурзаков иқтисодиёт вазирлигининг Қирғизистонда ҳам Чехиядаги танловда қўлга киритган 100 минг евро ютуғидан солиқ тўлаш керак, деган талабидан норози. Ўз навбатида вазир талабни овоза қилиб, келаси куни ўз фикрини ўзгартирди.
Иқтисодиёт ва антимонополия сиёсати вазири Темир Сариев 23 январдаги парламент комитетларидан бирининг учрашувида раққос Омурзаков ва Туркиядаги “Евроосиё Юлдузи” танловида ғолиб чиққан Гулжигит Каликов ўз пул ютуқларидан 10 фоизли бож тўлашлари лозимлигини маълум қилди.
Кейинги кун Сариев Қирғизистонда таниқли ёш артистларни қарши олди ва қонунга ўзгартиришлар киритиш ташаббусини ўз қўлиги олишини ва «иқтидорли санъаткорлар» ютуқ солиғидан озод қилинишлари кераклигини айтиб ўтди.
Сариев ўзининг сўнгги қарорини эшитдиришидан аввал Омурзаков «Клоопга» берган интервьюсида Чехия премиясидан солиқ тўлаш талабини у «нотўғри деб ҳисоблашини» ҳақида гапирганди.
У қонунга риоя қилиш кераклигини ва «қанча керак бўлса шунча» тўлашга тайёр эканлигини айтди.
«Агарда қонун ҳар бир киши […] мажбур эканлигини қайд этиб ўтган бўлса унда тўлаш керак», — деди у.
Бироқ раққоснинг сўзларига кўра, «Чехия ва Словакия Иқтидорлари» танловида ютиб олинган 100 минг евродан, у Чехияда солиқ тўлаган.
«Биз шундоғам ғолиб бўлган давлатда фоизларни тўлаймиз. Мисол учун, мен [Чехияда] 20 фоиз тўладим, шунга қарамай, бу пулларни мен ҳали қўлга олганим йўқ. […] Ва яна бу ерда ҳам 10 фоиз – мен ўйлайманки, бу умуман нотўғри», — деди Омурзаков.
Раққос фикрига кўра, айнан шундай солиқ сиёсати туфайли, ёш иқтидорларда Қирғизистондан «шунчаки кўчиб кетиш» истаги пайдо бўлади.
«Хукумат бизнинг иқтидорларга ҳорижга чиқиш учун ҳеч қандай шароит яратиб бермайди ва катта солиқлар олади. Тўғриси, мен бу солиқлар маъносини тушунмайман», — дея қўшимча қилди «Ютуб» сервисида энг таниқли видеоси 12 мингдан ортиқ маротаба томоша қилинган раққос.
«Мен шунчаки, бу пуллар қаерга кетишини тушуна олмайман», — дейди Омурзаков.
«Евроосиё Юлдузи» халқаро танловининг ғолиби - бошқа бир санъаткор, қўшиқчи Гулжигит Каликов – 24 январда муҳбирларга Омурзаков каби 10 фоизли солиқни тўлашдан бош тортмаслигини айтди.
Қўшиқчи ютиб олинган 30 минг АҚШ долларидан олинадиган солиқ «эзгу мақсадларга» Қирғизистон маданиятини ривожлантириш ва иқтидорларга ёрдам кўрсатишга сарфланишига умид қилишини қўшиб ўтди.
Интернет-жамияти муносабати
Иқтисодиёт ва антимонополия сиёсати вазири ўринбосари Адилбек Касималиев «Клооп» мухбирига берган интервьюсида агар Қирғизистоннинг Чехия ва Туркия билан иккиламчи солиқ солмаслик келишуви мавжуд бўлса, Атай ва Гулжигит Қирғизистонда солиқ тўлашга мажбур эмаслигини айтди.
«Кўпчилик давлатлар билан бизда иккиламчи солиқ солмаслик ҳақидаги битим мавжуд. Агар улар ўша ерда солиқ тўлаган бўлса, унда бу бизнинг давлатимизда ҳисобга олинади», — деди Касималиев.
Бироқ Касималиев Чехия ва Туркиянинг Қирғизистон билан мазкур шартномаси бор йўқлигини тасдиқлай олмади.
«Клооп” мухбирлари Қирғизистоннинг Чехия билан бундай битимлари ҳақида маълумот топа олмадидилар, аммо «Токтом» нинг юридик маълумотлар базасида Турция билан шундай келишувнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат топилди – бу дегани Каликов ўз ютуғидан солиқни фақатгина ғолибликни қўлга киритган давлатда тўлаши мумкин.
Қирғизистон Интернет-жамиятида солиқ солиш ёки солмаслик масаласи қизғин баҳсларга сабаб бўлди.
Бази фойдалунувчилар, Омурзаков ва Калыков бошқа қирғизистонликларга намуна кўрсатиб солиқни тўлашлари кераклигини айтдилар.
«Қонун конундир: киримдан у қаерда қўлга киритилишидан қатъий назар солиқ тўланиши керак», — деб ёзди «Дизель» форуми фойдаланувчиси zammir.
photo.kg фойдаланувчиси эса қонунга кўра Сариев ҳақлигини, лекин инсофга кўра чора ўзгача бўлиши лозимлигини ёзди.
«Йигитлар давлатдан ҳеч нарса олганлари йўқ - барчасига ўзлари эришдилар... Собиқ президент томонидан ваъда қилинган уйни Атайга ҳали ҳануз беришгани йўқ...», — деб ёзади фойдаланувчи.
Ўз навбатида фойдаланувчи Arthur_bx раққос ва қўшиқчига, Чехия ва Туркияда ютиб олинган пулларни алла қачон сарф қилиб бўлдик дея этироф этишни тавсия этади:
«Агарда одам ютуқни қўлга киритган давлатда кирим солиғини тўлаган бўлса, унда у ҳамма пулларни ўша давлатда сарфладим деб эътироф этиши мумкин. Қирғизистонга бу ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Ушбу ғолибларга пулни тўлаган бўлим, Қирғизистон солиқ инспекцияси олдида жавоб бермайдику ахир», — деб ёзди Arthur_bx.
Ҳурматли ўқувчи, сиз нима деб ўйлайсиз — санъаткорлар ўз ютуқларидан солиқ тўлашлари шартми? Нимага? Ўз фикрингизни қуйида билдиринг.
Фотода: Атай Омурзаков чех танловидаги ғолиб чиққанини эшитган пайт.
Муаллиф: Бегимай Бекболотова
Таржима: Элёр Нематов