«Таза коом» лойиҳалари эълон қилинганидан бери бир йил ўтди. Бу муддат давомида Қирғизистонни рақамлаштиришда нима ўзгарди?

651
Сапар Исаков

Бир йил аввал мамлакатнинг ўша вақтдаги премьер-министри Сапар Исаков ўлкани рақамлаштириш бўйича давлатни «Таза коом» дастурининг лойиҳаларини жамоатчиликка олиб чиқиб, таништирган.

Ўша вақтда Исаков ҳуқуқий томонларни онлайн рўйхатга олиш, патентни интернет орқали олиш, «Ҳавфсиз шаҳар» ва давлат органлари ўртасидаги «Түндүк» коммуникация тизими бўйича хизмат кўрсатишлар синов тариқасида ишлай бошлаганини эълон қилган.

Бундан ташқари, жиноятларни ва қилмишларнинг ҳисобини олувчи умумий реестри (ЖҚУР), жумладан йўлдаги тиқинларнинг вазиятини, ҳавонинг бузулиш даражасини ҳамда бошқаларни таҳлил қилиши керак бўлган «Ҳавфсиз шаҳар»нинг бошқа компонентлари ишлаб чиқиш босқичида эди.

Аммо, Исаков премьер-министрлик хизматидан олингандан кейин Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «Таза коом» дастурини «Рақамли Қирғизистон»на трансформация қилган.

Орадан бир йил ўтгандан кейин нима ўзгарди?

Бу вақт оралиғида Қирғизистонда ўлкани рақамлаштириш бўйича амалга оширилган энг йирик лойиҳалардан бири — бу йўлларда ҳавфсизликни таъминлаш бўйича «Ҳавфсиз шаҳар» тизими бўлган. Бишкекнинг йўлларига камераларни ўрнатиш ишини Россиянинг «Вега» компанияси бажарган.

Бундан ташқари, Қирғизистонда Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестри ишлай бошлаган. Мазкур тизими ҳуқуқ тартибот органларидаги «коррупция рискини озайтириш» мақсадида киргизилган. Фуқаролар ЖҚУРнинг ёрдами билан милицияга ёки Бош прокуратурага йўллаган мурожаатлари қайси босқичда турганлигини кузатиб тура оладилар.

Шунга қарамай Жээнбеков рақамлаштириш бўйича иш секин олиб борилаётгани учун давлат органларини бир неча бор танқид қилган. У 2018 йилнинг декабрь ойида охирги етти йил ичида рақамлаштиришга 50 млн доллар сарфлаган, аммо бу кутилган натижа олиб келгани йўқ деб билдирган.

Давлат раҳбарининг фикрича, рақамлаштириш — бу давлат муассасаларидаги порахўрликка қарши курашишнинг асосий қуролларидан бири бўлиб қолиши керак. «Менинг асосий мақсадим  — рақамлаштириш жамият қуриш орқали порахўрликни бартараф қилиш ҳамда ҳар бир фцқаро учун очиқ жамиятни ўрнатиш», — деб айтган Жээнбеков.

Сапар Исаков ва Гулнура Торалиева

«Таза коом» vs. «Рақамли Қирғизистон»

Исаковнинг собиқ маслаҳатчиси ва «Таза коом» командасининг аъзоси  Гулнура Торалиеванинг айтишича, Қирғизистоннинг рақамли тараққиёти бўйича икки концепция ўртасида номланишидагина фарқ бор.

«[“Таза коом”нинг жамоаси] бир йилда 30 лойиҳани амалга оширди [...] “Ҳавфсиз шаҳар” маҳаллий дастурчиларнинг кучлари билан тайёрланган. Нима учун у ерга “Вега”ни жалб қилганликларини билмайман. Бизнинг синов ва финал тарзида ишга киргизишимизнинг ўртасидаги асосий фарқ — камераларнинг сонида», — деди Торалиева.

У Жээнбеков рақамлаштириш секин бўлаётгани учун амалдорларни танқид қилганини «Таза коом» жамоасидан кўплаган квалификацияли мутахассислар кетиб қолгани билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

Исаковнинг собиқ маслаҳатчиси Талант Султанов ҳам «Рақамли Қирғизистон»нинг концепцияси кўп жиҳатдан «Таза коом»нинг ғоялари билан мос келади деб ҳисоблайди.

«Қирғизистоннинг барқарор ривожланиш стратегиясида ўлкани рақамлаштириш “Таза коом” деб аталади, шу сабабдан дастурни ўз номи билан аташдан қўрқмаслик керак», — деди Султанов.

Кубанич Шатемиров

«Рақамли Қирғизистон» «Таза коом»ни тўлиқлайди

Ахборот технологиялари ва алоқа давлат комитетининг раис ўринбосари Кубанич Шатемировнинг айтишича, «Рақамли Қирғизистон»нинг концепцияси электрон хизмат кўрсатишларни ишга оширишни назорат қилиш учун тузилган.

«“Таза коом”нинг бугунги кунда қабул қилинган концепцияси йўқ эди, иқтисодни, ижтимоий ва бошқа тармоқларни ривожлантиришда сакрашни амалга ошириш учун ўлкани трансформациялаш соҳасида рақамли ислоҳотларни ўтказиш эҳтиёжи бор эди. Бири шунчаки иккинчисини тўлдиради [...] биринчи беш йиллик “Рақамли Қирғизистон” деб белгиланган», — деди Шатемиров.

У «Рақамли Қирғизистон»нинг йўл хариталарини қабул қилгандан кейин «Таза коом»нинг бирорта ҳам лойиҳаси тўхтаб қолмаганини билдирди.

Шатемиров «Рақамли Қирғизистон»нинг асосий мақсадларидан бири — бу рақамли хизматларни кўрсатиш орқали аҳоли учун янги имкониятларни тузиш, жумладан давлат органлари ишларининг самаралигини ортириш ҳамда  коррупцияга қарши курашиш, бундан ташқари, трансформация орқали иқтисодий сакрашни амалга ошириш эканини қўшимча қилди.

«Беш йилдан кейин биз кўплаган давлат хизматларини тарқатишни истаймиз, чунки уларга бўлган эҳтиёж йўқолди. Масалан, давлат фуқаролардан маълумотларни маълумотнома орқали беришни талаб қилган ҳолларда. Бунинг учун давлат органларининг ўртасидаги электрон ўзаро алоқани тартибга солиш керак ва бунда бизга “Түндүк” лойиҳаси ёрдам беради. Биз уни тўлиғи билан шу йилнинг охиригача ишга оширишни режалаштиряпмиз», — деди Шатемиров.

Ҳозир Қирғизистон рақамли ривожланишнинг иккинчи босқичида турибди, лекин Жээнбеков мамлакат рақамли ривожланишнинг тўртинчи даражасига чиқиб улгуриши керак деб айтган эди.

Дастан Догоев

Фуқаровий фаоллар Жээнбековга ишонишмайди

Охирги бир неча ой ичида Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) ўлканинг рақамлаштирилишида қандайдир бир алоқаси бор бўлган бир неча амалдорни қўлга олди. Уларнинг қўлга олинишлари Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) электрон хорижий паспортларни ясаш бўйича ўтказган тендерига боғлиқ бўлган.

Бу каби чоралар фуқаровий фаолларнинг норозиликларига сабаб бўлган. Масалан, Азиз Абакиров норозилик билдириб президентга қарашли эксперт кенгашидан чиқиб кетган. У ердан Абакиров «Инфоком»нинг ходимлари қўлга олингандан кейин кўп ўтмай кетиб қолган.

«Ҳурматли президент, сизга Қирғизистонни ижобий томонга ўзгартириш бўйича катта тарихий масъулият юкланди, биз бу нарсада сизга ёрдам беришга тайёр эдик [...] Қирғизистоннинг рақамлаштирилиши катта муаммо туғидириб қолди! Биз сизга қўшилмаймиз, ҳурматли президент! Бундан кейин сизга ишонмаймиз!» — деб ёзган у ўз хатида.

Шунингдек Жээнбековга ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова ҳам бир неча бор мурожаат қилиб, давлат раҳбаридан Ҳавфсизлик кенгашининг йиғинини чақириб, МҲДҚнинг етакчиси Идрис Кадиркуловнинг ваколатларини кўриб чиқишни сўраган.

Жээнбеков ўзи 22-апрелда фуқаровий жамиятнинг мурожаатларига «катта хурмат» билан қарашини билдириб, аммо шошилинч хулоса чиқармасликни илтимос қилган.

«Бизнинг фуқаровий жамият жуда кучли, фуқароларимиз давлат масалаларига беэътибор бўлмагани ижобий кўринишиш. Аммо, тендер доирасида кўп тортишувлар бўлмоқда. Шу сабабдан, шошилинч хулоса чиқармасликка чақираман. Бари қонун доирасида бўлиши керак. Қонун ҳаммага баробар. Агар қонун бузилса, у ҳолда ким бўлса ҳам жавобгарликка тортилсин», — деб айтган президент.

Шунингдек у «рақамлаштириш унинг президентлик ишининг имтиёзли йўналиши бўлганини ҳамда бўлаверишини» қўшимча қилган.