Жалолобод: Милиция «оғир аҳволда» касалхонага тушган 2 ёшли қизнинг воқеасини текширмоқда

516
Иллюстратив сурат: Дастан Умотбай ўғли /Kloop.kg

Жалолобод вилоят касалхонасига 7-майда 2 яшар қиз «оғир аҳволда» келиб тушган. Шифокорлар қизнинг баданида кўк доғларни кўришган. Милиция воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

«Кактус» нашри Жалолобод касалхонасида 2 яшар қизнинг танасини шифокорлар текшираётгани акс этган видеони эълон қилди.

Видеода шифокорлар боланинг танасидаги доғларни унинг бувиси кўрсатиб, нима сабабдан бундай бўлганини сўрашган. Қизнинг бувиси набираси ўйнаб юриб йиқилиб тушганини айтган. Бу жавобдан қониқмаган шифокорлар ростини айтишни талаб қилишганда, бувиси болани «бир-икки марта урганини» тан олган.

Бола касалхонанинг жонлантириш бўлимига тушган. «Клооп»ни журналистининг боланинг ҳозирги вазиятини ўрганишга қилган харакатидан натижа чиққани йўқ.

«Турмуш» нашри касалхонадаги маълумот манбасига таяниб, қизнинг бош мияси жабрланганини ҳамда ҳозирда хушсиз аҳволда эканини ёзиб чиқди.

Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасидан «Клооп»га билдирилишича, боланинг воқеаси Жиноят ва қилмишларнинг умумий реестрига  рўйхатга олинган. Судгача текшириш иши очилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Ўшдаги шифохонага танаси музлаб қолган икки яшар болани етказишган. Унинг ўлимига гумондор қатори 30 ёшдаги келинойиси қўлга олиниб, у бола шимига сийиб қўйгани учун бир оз чимчилаганини айтган. Аёлга қарши «Соғлиққа жиддий зарар етказиш» моддаси билан жиноят иши очилган.

Муҳаррир: Элвира Султанмурат қизи