Айсулуу Тинибекова кураш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди

769
Айсулуу Тинибекова. Сурат: United World Wrestling

Қирғиз спортчиси Айсулуу Тинибекова Хитойда ўтаётган аёллар ўртасидаги кураш бўйича Осиё чемпионатида олтин медаль ютиб олди. У  62 килограмм вазн тоифасида мусобақалашиб, финалда япониялик полвон Юкако Каваини енгди.

Дастлаб олишувда япониялик полвон Тинибековани баллар бўйича ютаётган эди, аммо курашнинг охирги сонияларида қирғиз спортчиси Каваини қучоқлаб матга ирғитган. Ҳакамлар ғалабани Тинибековага бериб, у 8:6 ҳисобида ютган.

 

Чорак финалда Тинибекова Ўзбекистоннинг спортчиси Набира Эсенбаевани мағлуб этиб, ярим финалда таиландлик Салини Срисомбатни 8:0 ҳисобида енгган.

2016-2017 йиллардаги кураш бўйича Осиё чемпионатларида ҳам Тинибекова олтин медалларни қўлга киритган. 2018 йили Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида қирғиз полвони кумуш медалини олиб: финалда Тинибекова монголиялик Оркхон Пуревдорж билан куч синашиб, мағлуб бўлиб қолган.

Бундан ташқари, 2019 йилдаги кураш бўйича Осиё чемпионатида Қирғизистон ҳисобига бронза медаль қўшилган. Унда 68 килограмм вазн тоифасида куч синашган Мээрим Жуманазарова Қозоғистоннинг спортчиси Ирина Казюлинани ютиб, бронза медални қўлга киритган.