Конституция палатаси: Олий суд  депутатлар олдида ҳисобот беришга масъул эмас

648
Конституцион палатанинг биноси

Конституцион палата 24-апрелда билдирганидек, Олий суднинг раиси Жогорку Кенешнинг регламенти бўйича қонун талаб қилганидек парламент олдида йиллик ҳисобот беришга мажбур эмас.

Палата ўз қарорини бу талаб «Конституцияга қарши келади», «парламентнинг устунлигини ўрнатади» ва «ҳукумат бутоқларининг ўртасидаги мувозанатни бузади» деб тушунтирмоқда.

«Суд ҳокимияти мустақил бўлиши керак. Суд ҳукуматининг мустақиллик даражаси, унинг ижтимоий ҳамда ҳуқуқий табиатини ёдда тутиш билан давлат ҳукуматининг бошқа бутоқларига нисбатан юқори туриши керак, чунки демократик ҳуқуқий давлатда олий ҳукумат бўлиб қонуннинг ҳукумати ҳисобланади», — деб ёзади Конституция палатасининг матбуот хизмати.

Шундай қилиб унинг таркибида ишлаган палата Олий суднинг февралдаги мурожаатини қаноатлантирди. Мурожаатда Конституцияда суд раиси парламент олдида ҳисобот беришга мажбур деган низом ёзилмаган деб айтилган.

Олий суд позициясига юрист Фатима Якупбаева ҳам қўшилади.У «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида Олий суд «парламентда ўз иши бўйича ҳар йиллик ҳисобот топширишга масъул эмас» деди.

Умумий олганда Олий суд тарафидан парламентга ҳисобот бериш охиргисининг ишига кўп ҳам таъсир этмас эди. Конституцияга кўра, барча кадр ўринларини алмаштиришлар, жумладан Олий суд раисини хизматдан олиш ва тайинлашни президент ижро этади. Парламент эса президент кўрсатган номзодни мақуллаб ёки мақулламаслиги мумкин бўлади.

Парламент Олий суднинг судьясини агар унинг хатти-харакати қусурсиз бўлмай қолса хизматдан олиб қўя олади. Бу ҳолатда судьяни ишдан олиш учун 80дан кам бўлмаган депутат овоз бериши керак бўлади.