Видео: Номаълум шахслар Бишкек-Торугарт йўлидаги «Ҳавфсиз шаҳар» камерасига ўқ отишган

511

ЙХҲББдан маълум қилинишича, Кеминдаги йўл участкасида номаълум одамлар «Ҳавфсиз шаҳар»нинг камерасига ўқ отишган. Тергов гуруҳи текширув ишини бошлади.

«Вега» компаниясидан «Азаттык»қа билдирилишича воқеа 15-апрелда бўлган. Уларнинг айтишича, бузулган камерани ўша куннинг ўзида алмаштириб, экспертизага жўнатишган ҳамда унинг натижаси бўйича келтирилган зарар аниқланади.

«Ҳавфсиз шаҳар» — бу камералар ёрдами билан йўл харакати қоидаларининг бузилишини рўйхатга олиш бўйича давлат лойиҳаси. Ҳозирда «Ҳавфсиз шаҳар» Бишкекда ҳамда Чуй вилоятидагина ишламоқда, яна бир камера Бишкек — Норин — Торугарт йўлида турибди.