Милиционер Беш-Кунгой қишлоғида «Ҳавфсиз шаҳар»нинг камерасини синдиришга урингани учун ички ишлар органларидан бўшатилди

425

ИИВнинг матбуот хизматидан хабар қилинишича, 21-февраль куни уларга безорилик ҳақида маълумот келиб тушган — номаълум икки киши «Ҳавфсиз шаҳар»нинг кўчма камераларидан бирини синдиришга харакат қилишган.

Тергов гумонланувчилардан бири милиционер бўлганини аниқлаган.

Камера қоида бузарликларни нотўғри аниқлаши мумкин бўлгани сабабли, у дарҳол ишдан олинган.

«Ҳавфсиз шаҳар» — бу камераларнинг ёрдами билан йўл харакати қоида бузарликларини рўйхатга олиш бўйича давлат лойиҳаси. Ҳозирда «Ҳавфсиз шаҳар» Бишкекда ҳамда Чуй вилоятидагина ишга кирган, яна бир камера Бишкек — Норин — Торуғарт  йўлида турибди. Йўлларга камераларни ўрнатиш ишини Россиянинг «Вега» компанияси амалга оширмоқда. Камераларни бутун мамлакат бўйича ўрнатиш режалаштирилмоқда.