КСДП Дача-СУдаги авиаҳалокатга оид далилларни Атамбаев «йўқ қилдирган» дейилган маълумотни фейк деб атади

566
Собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева

КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева собиқ бош прокурор Индира Жолдубаеванинг Бишкек яқинидаги Дача-СУ қишлоғида «Боинг-747» самолётининг қулаши бўйича ишнинг материалларини Алмазбек Атамбаев «йўқ қилди» деган билдирувини фейк деб атади.

«Индира Жолдубаева, собиқ бош прокурор: “Дача-СУ ҳалокатига оида далилларни Атамбаев тўлиқ йўқ қилдирган”» деган номдаги маълумот 17-апрель куни ҳар бир одам эълон қолдира олувчи блог платформасида пайдо бўлган. Шу каби мақоланинг муаллифи Chagylban.kg деган йўқ сайтни ўзининг манбаси қатори тилган олган.

«Афсуски ўша вақтда ҳақиқатни ошкор қилишга кўп тўсқинликлар бўлган. Тергов вақтида тўпланган кўп далилларни Алмазбек Шаршенович йўқ қилдириб юборган. Дача-СУдаги воқеадан ташқари йирик контрабанданинг юзи очилган эди», — деб келтирган мақоланинг муаллифи бу сўзлар собиқ бош прокурорга тегишли деб.

Таҳририятнинг Индира Жолдубаеванинг ўзи билан алоқага чиқиш харакатидан натижа чиққани йўқ.

Парламентнинг депутати Канибек Иманалиев 17-апрелда Жогорку Кенешда ҳисобот бераётган бош прокурор Ўткурбек Жамшитовдан бу мақолага изоҳ беришни сўради. Жамшитов буни аниқлаб туриб, кейинчалик маълумот беришни ваъда қилди.

КСДПнинг раддиясига қарамай, бу маълумотни Иссиқкўл вилоятининг собиқ  губернатори Эмилбек Каптагаев, ҳуқуқ ҳимоячиси Гулнара Журабаева ҳамда «Ата Мекен» муҳолифатчи партиясидан аввал депутат бўлган Асия Сасикбаева фейсбукда бўлишган.

Бироқ материал эълон қилиниши арафасида Каптагаев билан Сасикбаева ўз постларини ўчириб юборишган.

Эмилбек Каптагаевнинг саҳифасидан олинган скриншот. У мақола эълон қилиниши арафасида постни ўчириб юборган

Атамбаев далилларни йўқ қилди дейилган маълумот бош прокурор Ўткурбек Жамшитовнинг 2017 йининг январидаги Дача-СУ қишлоғида самолётнинг қулаши бўйича иш жонлантирилди деб айтганидан кейин пайдо бўлди. Самолёт қулашидан 39 киши ҳалок бўлган.

Авиаҳалокатдан кейин «Ата Мекен» муҳолифат партиясининг юристлари Таалайкул Токтакунова билан Канатбек Азиз авария бўлган самолётдаги юкларнинг бир қисми ўша вақтда президент бўлиб турган Алмазбек Атамбаевга ҳамда унинг рафиқасига тегишли деб айтиб чиқишган.

2017 йилнинг январида МҲДҚ қулаган боинг бортидаги юкнинг бир қисми Қирғизистонга тегишли бўлганини билдирган. Шу сабабдан, Қозоғистоннинг JTI Kazakhstan LLC компанияси Қирғизистонга деярлик икки тонна электр зажигалкаларни қайтарилмас турда бермоқчи.

МҲДҚнинг маълумотига кўра, самолёт бортида  76 тонна 758 килограмм юк бўлган — маиший техника, мобил телефон эҳтиёт қисмлари, зажигалкалар ҳамда мобил телефонлар.