Ниязов Стамалиеванинг билдирувига изоҳ берди. Қисқача баён

28
Фарид Ниязов

Контекст: Президент Сооронбай Жээнбековнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева 9-апрелда ўзининг фейсбук саҳифасида пост ёзиб, унда у Жээнбеков ва Алмазбек Атамбаевнинг ўртасидаги жанжал сабаби ҳақида айтиб берган.

Эртасига унинг билдирувига Жээнбековни маъмуриятининг собиқ раҳбари ва Атамбаевнинг энг яқин тарафдорларидан бири Фарид Ниязов изоҳ берди. У президентларнинг жанжали ҳақида Стамалиева айтган фаразини «бўлмаган гап» деб атади.

Атамбаев ва Жээнбековнинг ўртасидаги жанжал нимадан бошланган?

Толгонай Стамалиеванинг версияси:

Атамбаев ва уни ворисининг ўртасидаги келишмовчилик Жээнбеков Қирғизистон президентлик хизматига киришгандан кейин етти кун ўтиб бошланган.

Атамбаев ўз вориси Сооронбай Жээнбеков унинг маслаҳатларига қулоқ солмай қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни изга солиш учун Минскда Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев билан икки томонлама сўзлашувлар ўтказганидан норози бўлган.

Фарид Ниязовнинг версияси:

Стамалиеванинг айтганлари — бўлмаган гап. Алмазбек Атамбаев икки томонлама сўзлашувлардан хурсанд бўлган. У бу учрашувларнинг аҳамиятини Жээнбеков билан муҳокама қилган. Лекин, уларнинг ўртасидаги жанжал кейинчалик чиққан. Ниязов сиёсатчиларнинг жанжали сабабини айтмаган.

2017 йилдаги сайлов олдидан президентликка кураш

Толгонай Стамалиеванинг версияси:

Атамбаев КСДПдан президентликка ягона талабгор қатори Жээнбековни дарҳол қўллаган эмас. У Чинибай Турусунбековни ҳам, Омурбек Бабановни ҳам қўллаган.

Фарид Ниязовнинг версияси:

Жээнбеков президентлик лавозимига КСДПдан доимо биринчида турган номзод бўлган. Шу сабабдангина «у раҳбарлак лавозимларидан кўтарилиб», премьер-министр бўлган. Атамбаев Жээнбековнинг енгиб чиқиш имкониятини ортириб, Омурбек Бабановнинг рейтингини тушуриш учун Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев Бабанов билан учрашгани учун уни танқид қилган эди.

Президентлик учун сайловлар вақтида Жээнбековнинг премьер-министрликдан кетиши

Толгонай Стамалиеванинг версияси:

Атамбаев Жээнбеков президентлик учун кураша бошлаганда ундан ҳукумат раҳбарлигидан кетишни талаб қилган. Аммо Атамбаев ўзи 2011 йили президентликка номзод бўлиб қолганда премьерлик хизматидан кетмай ўз вазифасини вақтинча тўхтатибгина турган.

Фарид Ниязовнинг версияси:

Жээнбеков нуфуз бўйича ёш Бабановга ютқизаётган эди. Шу сабабдан ҳукумат уни премьерлик хизматидан кетишини илтимос қилган, чунки жамоани кучайтириш учун унинг ўрнини ёш сиёсатчи Сапар Исаков эгаллаши керак эди.