Қозоғистон қирғиз-қозоқ чегарасида ЕОИИнинг меъёрларини бузмаган — Қозоғистоннинг молия вазирлиги

672
Иллюстратив сурат

Қозоғистоннинг молия вазирлигига қарашли Даромадлар бўйича давлат қўмитасининг раис ўринбосари Куат Рахимов 5-апрелда билдиришича, у Қирғизистоннинг қозоқ томони Евроосиё иқтисодиқ иттифоқининг (ЕОИИ) меъёрларини бузмоқда деган айбловларига қўшилмайди.

«[Мен] бузяпмиз деган фикрга қўшилмайман. Бизда кимдир ўз функцияларини тўлиқ бажармаяпти деган хавотир бор. Биз тақиқ ёки чекловларни киргизмаяпмиз, юкларнинг ҳужжатларга мос келишинигина талаб қиляпмиз», — деб айтди Рахимов.

Унинг айтишича, қозоқ чегарачилари кам солиқ тўлаш мақсадида «маҳсулот накладнойини сохталаштирган» қирғиз хусусий тадбиркорларини кўп учратишади. Шунингдек, улар Россияга транзит шаклидаги товарларини Қозоғистонга киргизишади.

Аввалроқ Қирғизистоннинг иқтисод вазирлиги Қозоғитон ҳукуматини «ЕОИИга доир бўлган товарларнинг ички бозорда эркин айланишига тўсқинлик қилмоқда» деб айблаган — қирғиз муассасаси қозоқ черасидаги кучайтирилган божхона назоратига шу тариқа жавоб берган.

Иқтисод вазирлиги Қозоғистоннинг харакатлари сабабли чегарада қирғиз тадбиркорлари моддий йўқотишга учрамоқда деб билдирган.

Қирғизистоннинг бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев 5-апрелда билдирганидек, ҳукумат қозоқ томонида билан сўзлашувларни олиб бормоқда ва чегарадаги муаммо «яқин кунларда» ҳал бўлади.