Таълим вазирлиги амалдорлари ўқув китобларини ишлаб чиқишда 13 млн сомни «самарасиз» сарфлашган — Бош прокуратура

471
Иллюстратив сурат / Kloop.kg учун Даниль Усманов олган

Қирғизистоннинг Бош прокуратураси таълим вазирлигининг амалдорлари инглиз тили бўйича ўқув китобларини ишлаб чиқишда ва нашр эттиришда 13 млн сомни «самарасиз» фойдаланишда гумонламоқда.

Бош назоратчи органнинг матбот хизмати 4-апрелда маълум қилишича, инглиз тили бўйича ўқув китобларини ишлаб чиқиш ва чоп этиш тендерини ўтказишда маориф ходимлари тарафидан бир қатор қонун бузарликларни аниқлаган.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, 2017 йили вазирликнинг амалдорлари ўқув китобларни тузиш учун баҳоларга мониторинг ўтказмаган ва тендерда китобларни нусхалаш хизматларининг «қийматини асоссиз ортиқча кўтариб юборган».

Шунингдек, тендерга ўқув китобларнинг муаллифларига гонорар тўлаб беришни ноқонуний қўшишган, аммо факт бўйича гонорарлар тўланмаган.

Тендер ўтиб, маориф вазирлиги ютган ширкат билан келишув тузгандан кейин пудратчи компания ўқув китобларни кечиктириш билан етказиб турган. Шу сабабдан маориф ходимлари ширкатга жарима солишмаган, аммо улар 427 минг сомни тўлатиши керак эди.

«[Маориф амалдорлари] ўз вазифаларини талабдагидек бажармаганлари бюджетнинг 13 174 200 сом маблағини самарасиз фойдаланишга олиб келган», — деб айтилади матбуот хизмати хатида.

Бош прокуратура бу ишни Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрида рўйхатга олиб, судгача текшириш ишларини бошлади.