Бишкекнинг тез ёрдам хизмати ҳайдовчилари «Ҳавфсиз шаҳар»нинг камералари бўйича жарима тортилмоқда. Улар ишдан кетамиз дейишяпти

546
Иллюстратив сурат

Бишкек тез ёрдам хизмати ҳайдовчилари 17-мартда билдиришларича, улар чақирувларга шошиб, йўл харакати қоидаларини бузишга мажбур бўлишса ҳам улар  «Ҳавфсиз шаҳар»нинг камералари асосида жаримага тортилаётгани сабабдан ишдан кетишни исташмоқда.

Улар жарималарни ўз ҳисобларидан тўлашга тўғри келишидан норози бўлишмоқда, чунки тез ёрдам хизматининг бюджетида бунинг учун маблағ ажратилмаган.

Бишкек мэрияси бу масалани хал қилишга харкаат қилмоқда Маълумотга кўра, улар камералар уларнинг қоида бузарликларини рўйзатга олмайдиган шаклда тез ёрдам машиналарининг рўйхатини тузади.

«Улар [камералар] тез ёрдам машиналарининг қоида бузарликларини рўйхатга олмаслиги учун биз бу рўйхатни ЙХҲХББга жўнатамиз, чунки бу махсус йўналишдаги транспортлар. Аммо, бу тез ёрдам ҳайдовчилари жамоат тартибини бузиши кераклигини англатмайди», — деди «Клооп»га мэрнинг маслаҳатчиси Гуля Алмамбетова.

ЙХҲХББнинг матбуот котиби Тилек Оторов шжарималарга рози бўлмаган тез ёрдам машиналарининг ҳайдовчиларини шаҳар Мониторинг марказига мурожаат қилишни таклиф қилди.

«Мониторинг марказида қоида бузарлик рўйхатга олинган жойлардан суратларгина эмас, 15-20 сониялик видеолар ҳам бор. Мониторинг марказининг ходимлари барини кўрсатиб, айтиб беришади. У ердан улар барча муаммоларни хал қила олишади», — деди Оторов.

Тез ёрдам хизматининг жонлантириш бўлими етакчиси Егор Борисов ўзининг твиттер ҳисобида патрул милициясидан тушунтирма олганини ёзган: «Агар камерадан олинган суратда автомобилнинг махсус ёруғлари  [мигалка] кўринмаса, у ҳолда жарима автомобил қайси чақирувга бораётганига қарамай келиб туради».

У маълум бир машиналарнинг қоида бузишларини рўйхатга олмайдиган маълумот баъзасининг бор ёки йўқлигини билмайди.

У агар муаммо хал бўлмаса, ҳайдовчилар тез ҳайдашдан воз кечиб, натижада беморлар жабрланиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Тез ёрдам машинасини ҳайдовчисининг маоши 10-12 минг сомни ташкил қилади. ОАВлар ҳайдовчиларга ёзиб берилган беш жарима пули ҳақида хабар қилишди, уларнинг айримлари уч минг сомга ёзилган.

Муҳаррир: Анна Капушенко