«Супер-Инфо» «солиқ тўлашдан қочган»ликда гумонланмоқда.  Нашр буни «рейдерлик манфаат» деб атади

616

Машҳур қирғизча «Супер-Инфо» газетасининг директори Шаиста Шатманова терговга чақирилди.  Молия полицияси нашрдан «солиқдан қочиш» бўйича гумон қилмоқда. Нашрнинг ўзи эса буни «рейдерлик манфаати» деб атади.

Шатманова хабар қилишича, тергов 18-мартда ўтади. «Кеча таҳририятимизга молия полициясининг ходимлари келишди. Уларда менинг номимга ёзилган чақирув қоғози бор экан. Биз уларни қизиқтирган саволларга душанбада жавоб берамиз деб келишдик», — деди у.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг (ИЖҚКХ /Молия полицияси) матбуот маркази билдирганидек, улар нашрни ишлаб чиқариш кўламини озайтириш ва «солиқ тўлашдан қочиш»да гумон қилишмоқда. Терговчиларнинг маълумотига кўра, газетада кўрсатилган ададнинг сони «Супер-Инфон»ни босиб чиқарган «ОАВларни қўллаш маркази» нашриётининг сайтида кўрсатилган фарқ қилади.

Аммо, ИЖҚКХ қандай кўламдаги фарқ бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни аниқлаб бергани йўқ.

Нашр ИЖҚКХни «рейдерлик манфаатни кўзлаш» бўйича айбламоқда. Таҳририят терговчилар нима учун нашрнинг адади бўйича маълумотни «Супер-Инфо»га алоқаси бўлмаган «ОАВларни қўллаш маркази»нинг сайтида кўрсатилган маълумот билан солиштираётганини тушунмайди.

«Газетага алоқаси йўқ бошқа бир ишхонанинг сайтидаги 6 йил аввал ёзилган маълумот учун муҳолиф нашрнинг раҳбарини терговга чақириш ақлга сиғмайдиган ҳолат», — деб ҳисоблайди нашр.

«Супер-Инфо»нинг таҳририяти 15-мартда билдиришича, молия полициясининг газетага қарши билдируви «ҳақиқатга тўғри келмайди»,чунки 2018-йили февралда солиқ хизмати нашрни текширган ва «камчилик топмаган».

«ОАВларни қўллаш маркази» ҳам шундай фикрда. Ташкилот молия полицияси «эскирган ва актуал бўлмай қолган маълумотлар» сабаб «Супер Инфо»даги ишлаб чиқариш кўлами бўйича нотўғри хулоса чиқарган.

«Супер-Инфо»да ҳисобот топширишга беш кун бор

ИЖҚКХнинг матбуот хизмати газетанинг «рейдерлик манфаат» бўйича айбловига жавоб тариқасида «солиқдан қочиш»бўйича текширув вақтида «Супер-Инфо» ўзи хамкорлик қилишни истамаган, энди эса «миш-миш тарқатиш билан шуғулланмоқда» деб билдирди.

«Ўз ташкилотлари ичидаги порахўрлик тизимин реал турда йўқ қилиш ва хамкорлик ўрнига  “Супер-Инфо”нинг вакиллари ёлғон маълумотларни эълон қилиш билан жамоатчиликни чалғитмоқда», — деб хабар қилди муассаса.

Давлат солиқ хизмати (ДСХ) нашрдан «барча керакли ҳужжатларни» 15 куннинг ичида беришни талаб қилди.

«Супер-Инфо» — ҳафтада бир чиқувчи энг машҳур қирғиз тилли газета. «ОАВларни қўллаш маркази»нинг маълумоти бўйича, унинг адади 90-100 минг нусхани ташкил қилади.

«Супер-Инфо» нашрнинг Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчисиҳамда собиқ ижтимоий тараққий вазири Қиличбек Султанга алоқаси бор. Ҳозир у иқтидордаги ҳукумат билан келишмаслик сабаб ўлкадан ташқарида юрибди.

Муҳаррир: Анна Капушенко