Дин бошқармаси «дўстликни мустаҳкамлаш» учун имомларга жума маърузасини қирғиз тилидагина ўтказиш вазифасини юклади 

692
Ўшдаги масжид.  Сурат: Дастан Умотбай уулу / Kloop.kg

Қирғизистон муфтийси Мақсад ҳожи Токтомушев мамлакатнинг барча масжидларининнг имомларига жума маърузасини қирғиз тилидагина ўқиш вазифасини юклади. Агар эҳтиёж туғилиб қолса жума баёнини рус тили ҳам ўқиш мумкин. Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси ўз қарорини «қирғиз тилини ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлаш» деб тушунтирди.

Жума кунлари маъруза ўқишнинг янги қоидалари 6-мартда кучга кирган. Аввал имом жума маърузасига ўзига ва масжидга келганларга қулай тилда ўқий олган.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг матбуот котиби (ҚМДБ) Мақсад Атабаевнинг айтишича, янги қоидаларнинг асосий мақсади — «қирғиз тилини ривожлантириш ва ўлкада бирликни мустаҳкамлаш».

«Муфтият ҳафтанинг бошқа кунлари масжиднинг ходимларига маърузани ўлканинг барча этносларининг тилларида ўқишни тақиқламайди», — деди Атабаев.

Жалолобод вилояти мусулмонларининг бошчиси Абдиллазиз Закиров қирғиз тилида маъруза ўқишда муаммо туғилмайди деб «Клооп»га айтди. Унинг ишонтиришича, масжиднинг бошқа миллатдаги ходимлари қирғиз тилини ўрганишган.

«Масалан, Жалолободда 11 масжид бор. Уларнинг ичидан саккиз масжидда ўзбек миллатидаги ходимлар ишлайди. Улар томондан ҳеч қандай норозилик бўлгани йўқ. Бунгача уларда маърузаларни қирғиз тилид ўтказиш тажрибалари бўлган», — деди у.

Қирғиз тилини ҳамма ҳам билмайди

Диншунос Иқболжон Мирсаитов муфтият бу қарорни «эрта қабул қилди» деб ҳисоблайди, чунки аҳолининг бари ҳам қирғиз тилини билмайди.

«Ўзбеклар тиғиз яшаган Ўш вилоятида маърузалар рус ёки қирғиз тилида ўқишаётганини тасаввур қилинг. Бир томондан бу унчалик маъруза ҳам бўлмай қолади, чунки одамлар [унинг маъносини] тушунмай қолади. Дунганлар ва уйғурлар яшаган ерларда ҳам шундай бўлиши мумкин», — деди эксперт.

Унинг айтишича, жума маърузаларини ўқишда қирғиз ёки рус тилини билмасликдан, айрим имомларда муаммолар туғилиши мумкин.

Жума маърузаси жума намозга ярим соат қолганда ўқилади. Одатда у ярим соат давом этади. Маъруза ўқилаётган вақтда имомлар масжидга келганларга ҚМДБ мақуллиги берилган мавзулар бўйича айтиб беришади.

Масалан, маъруза вақтида имом ота-оналарни иззат қилиш, соғлиқ ёки хатто йўл хавфсизлиги ҳақида айтиб бериши мумкин.

Қирғизистонжа 2600 масжид бор. Ўлканинг диндор халқининг аксарият қисми исломга эътиқод қилади.

Муаллиф: Аскарбек Мирзабеков

Ҳаммуаллиф: Дамира Жуман қизи