Баткендаги низо: Тожикистон икки киши ҳалок бўлганини, Қирғизистон уч киши ярадор бўлгани билдирди — вазият «нисбатан барқарор»

569
Қирғиз-тожик чегараси. Сурат: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

Тожикистон ҳукумати Ақсай қишлоғининг ёнидаги жанжал вақтида уларнинг икки фуқароси ҳалок бўлганини билдирди. Қирғизистон ҳозирча бу маълумотни тасдиқлагани йўқ, аммо уч қирғиз  ярадор бўлганини маълум қилди. Қирғизистон чегара хизмати низо чиққан ерни «нисбатан барқарор» деб баҳолайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз  Айгерчинова «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, жами бўлиб Боткен вилоят касалхонасига жанжал чиққан вақтда уч қирғизистонлик тушган. Икки нафари травмотологияда: бирининг елкасини ўқ тешиб ўтган, иккинчисининг эса ўқ сонини тешиб ўтиб кетган.

«Яна бири жонлантириш бўлимида ётибди, аҳволи оғир, аммо барқарор. Ҳуши жойида ва ўзи нафас оляпти», — деб қўшимча қилди матбуот котиби.

Боткен вилояти бўйича Ички ишлар бошқармасидан 14-мартда журналистларга хабар қилинганидек, ярадор бўлганлар ичидан бири — милиция ходими.

Қирғизистоннинг чегара хизмати чегарадаги вазиятни «нисбатан барқарор» деб атади. Муассасанинг маълумотига кўра, 15-март куни эрта билан чегарадош туманларда «фуқароларнинг тўпланиши» кузатилмаган.

Икки ўлканинг вакиллари чегарадаги вазиятни тартибга солиш бўйича сўзлашувларни давом эттиришмоқда. Исфара йўли — тожик қишлоғидаги Ворух ҳамда қирғиз ҳудудидгаи Боткен  — Лайлак йўли ёпиқлигича қолмоқда. Қирғизистоннинг чегарачилари кучатилган тартибда ишламоқда.

Тожикистон ҳукумати низо вақтида уларнинг икки фуқароси ўлгани ҳақида маълум қилди.

Чегарадаги низо

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 13-март кундузи чиққан. Икки тарафни ҳукуматининг жанжал бўйича фаразлари турлича. Қирғиз томоннинг фарази бўйича, Тожикистоннинг Ворух анклавининг турғунлари қирғиз ҳукумати қураётган Ақсай — Тамдиқ айланиб ўтувчи йўлнинг қурилишига қарши норозилик билдириб чиқишган.

Шундан кейин қирғизистонликлар ва тожикистонликлар ўртасида низо чиқиб кетиб, икки томон бир-бирига тош ота бошлаб, сўнг ўқ отила бошлаган.

Жанжал 14-март куни ҳам давом этмоқда. Тожик чегарачилари маҳаллий турғунларнинг тўпланишидаги вазият жиддий тус олиб кетганидан огоҳлантириш қатори осмонга ўқ чиқаришган.

Тожикистон ҳукумати «ўк отиш қирғиз томондан бўлган» деб айтмоқда. Бундан ташқари, уларнинг фарази бўйича қирғизистонликлар Исфара — Ворух йўлини ёпиб олишиб, тожикларни қўйиб юборишмаган.

Икки ўлканинг ўртасидаги низога тожик ҳукумати ер участкасини босиб олишни истаган Кок-Таш қишлоғининг етакчиси Разия Осоравани айбли деб аташган.

Ақсай —Тамдиқ айланма йўли стратегик аҳамиятга эга деб ҳисоблайди, чунки унинг қурилиши битганда Ақсай, Самарқандек ҳамда  Ақ-Татир қирғиз қишлоғининг турғунлари Тожикистоннинг Ворух анклавига кирмай туриб Боткеннинг бошқа туманларига ўта олишади.

Баҳсли ҳудудлар сабаб чегарага яқин қишлоқларда тез-тез низолар бўлиб туради. Жанжалнинг кучайишига Кўк-Тош — Ақсай — Томдиқ йўлини қуриш ишлари сабаб бўлмоқда.

                  Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева