Қирғизистон дунё аренасида кимлар билан дўст? Жээнбеков мамлакатнинг ташқи сиёсати ҳақида

676

Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Евроосиё иқтисодий иттифоқдаги давлатлар билан ҳамкорлик  — «истиқболли йўналишлардан бири», айниқса бу Россияга тегишли. Ҳозирда Жээнбековнинг бу ўлкага қилган сафарлари ва президент Владимир Путин билан учрашувлари сабаб Россия билан алоқа «фаол» ривожланмоқда. Россиянинг президенти ҳам давлатлар ўртасидаги эришилган келишувлар ва битимларни муҳокама қилиш учун Қирғизистонга мартнинг охирида келади.

Президентнинг шахсий сафарлари сабаб қўшни ўлкалар билан алоқалар «мустаҳкамланди». Қирғизистон ва чегара ҳамда савдо муаммолари хал қилинди.Жээнбековнинг Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўлкаларининг президентлари билан «яқин шахсий алоқалари»тузилди. Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегара бўйича келишув — асосий вазифа. Туркманистон -Қирғизистон-Хитой газ қувурларини қуриш масаласини муҳокама қилиш орқали Туркманистон билан алоқани «жонлантириш» зарур.

Жээнбековнинг Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан икки давлатнинг ўртасидаги алоқаларни яхшилаш бўйича сўзлашуви  «самарали» бўлди. Хитойдан сармояларни жалб қилиб, қирғизистонликлар учун виза режимини енгиллатиш керак. «Икки томонлама хамкорлигимизга раҳна солишни кўзлаётган кучлар бор. Биз бунга йўл қўймаймиз», — деб билдирди Жээнбеков. Айтмоқчи, Хитойнинг президенти ҳам Қирғизистонга жорий йилда келмоқчи.

Жээнбеков Туркия ҳақида юзакигина айтиб, икки тарафли сафарлар ҳақидагина сўз очиб, ҳукуматдан икки давлат ўртасида эришилган келишувларни бажаришни илтимос қилди.

Жээнбеков ўзининг Европа Иттифоқи давлатларига қилган сафарларини ўтган йилнинг «муҳим» воқеаларидан бири деб атади. Ҳозирда Жээнбековнинг Германияга, Швейцария, Франция ҳамда Венгрияга иш сафарлари тайёрланмоқда.

Қирғизистон АҚШ билан хамкорлик бўйича янги битим лойиҳасини келишмоқда. Аммо Жээнбеков битимни муҳокама қилишда ўлкаларнинг «икки томонлама манфаатлари» ҳисобга олиниши кераклигини таъкидлади. Президент АҚШни Қирғизистоннинг иккинчи президенти Қурманбек Бакиев даврида ўғирланган 4,6 млн долларни қайтариб беришини «ишнинг омадли бошланиши» деб атади.

Жээнбеков араб давлатлари билан ҳамкорликда «иқтисодий истиқболдан тўлиқ фойдаланмаяпти» деб ҳисоблайди. Юқори даражада ўзаро иш сафарларини уюштириб, араб мамлакатларидан сармоя жалб қилиш керак. Шунингдек бу ўлкалар банк ва молия секторларида ислом принципларини ривожлантиришда ёрдам бера олишади. Бу давлатлар билан визасиз режим бўйича келишиш керак.