Бир кадрда: аёллар ва болалар жанжал сабаб Ақсай қишлоғини ташлаб кетмоқда

515
Сурат: Гулгаки Мамасалиеванинг фейсбук саҳифасидан олинди

Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулқақи Мамасалиева ўзининг фейсбук саҳифасида болалар ва аёллар Ақсай қишлоғини ташлаб кетаётганининг суратини эълон қилди.

«Бир портер болалар ва аёллар қочиб чиқишмоқда! Жениш Раззақов сўзлаша олмади шекилли! Ақсайнинг [яшовчилари] вице-премьердан норози бўлишмоқда», — деди у «Клооп»га.

Улар қишлоғини Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарага яқин қилоқларининг турғунлари ўртасидаги низо сабабли ташлаб кетишмоқда. Қирғизистонликлар ва тожикистонликлар ўртасидаги келишмовчилик қирғиз ҳукумати қураётган Ақсай — Тамдиқ айланма йўли важидан 13 мартда бошланган.

Ақсай — Тамдиқ айланиб ўтилувчи йўл стратегик жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланади. Чунки, у йўлнинг бутуши билан Ақсай, Самарқандек ҳамда Ақ-Татир қирғиз қишлоқларининг турғунлари Тожикистоннинг Ворух анклавига кирмай Боткеннинг бошқа туманларига бора олишади.

Қирғизистон ҳукумати икки кишига ўқ тегиб ярадор бўлганини тасдиқлади. Тожикистон тараф уларнинг бир фуқароси ҳалок бўлганлигини хабар қилди.

Икки давлатнинг ҳукумати муаммони энг юқори савияда хал қилишга харакат қилаётганига қарамай чегарадаги вазият оғир бўйича қолмоқда.

Ҳаммуаллиф: Элвира Акимова