Депутатлар Бишкек мэрига қарши митинг ортидан аёлларнинг ва ЛГБТнинг маршини муҳокама қилишди. Бу қандай бўлди?

47
«Қирқ Чоро»нинг вакиллари 13-мартдаги митингда. Сурат: Марат Абдиқалиқов / Kloop.kg

«Қирғиз Чоролори» миллатчи кайфиятдаги харакатининг («Қирқ Чоро» номи билан таниш) аъзолари «гей пропаганда»га қарши чиқиб, аёлларнинг тинчлик юришининг ташкилотчиларини жавобгарликка тортишни талаб қилишди. Бу вазиятда Жогорку Кенешда «гомосексуалликни пропагандалаш»га қарши курашиш учун нодавлат ташкилотлар ҳақида қонун лойиҳасини қабул қилиш таклиф қилинди.

Видеотрансляцияни ўтказганлар: Айдай Эркебаева, Бекжан Асилбеков, Тилек Бейшеналиев, Марат Абдыкаликов ва Арсений Мамашев

13-мартда Бишкек мэриясининг биноси олдида митингга 30га яқин одам йиғилди. Акция иштирокчиларининг аксарияти «Қирғиз Чоролори» харакати  («Қирқ Чоро» номи билан таниш) тарафидан йиғилган.

Улар 8-мартда аёлларнинг юриш ўтказишига рухсат берган мэриянинг ходимларини жавобгарликка тортишни талаб қилишди. Шунингдек улар юриш уюштирувчиларини ҳам жавобга тортишни ҳамда «бир жинслилар алоқаларини»тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилишни талаб қилишди.

«Қирқ Чоро»нинг бошчиси Замирбек Кочорбаев 13-мартдаги митингда. Сурат: Марат Абдикаликов / Kloop.kg

«Менталитетимизга тўғри келмайдиган одатларни тўхтатишимиз керак. Агар бугун бу нарсага нуқта қўймасак, эртага миллий ор-номисимизга доғ тушиши мумкин. Асосий талаблар: феминистик маршкга рухсат берганларни жавобгар тортиш», — деб билдирди харакат етакчиси Замирбек Кочорбаев.

Митинг уюштирувчилари Жогорку Кенешнинг биносигача пиёда юриб бориб, ўз талабларини спикернинг вакилига топширишди. Митингчилар ҳукумат уларнинг талабларини бажармагунча митингга чиқишни тўхтатмаслигини айтишди.

Айни вақтда парламентда аёлларнинг юриши ва  «Қирқ Чоро» харакатининг митинги муҳокама қилинди. Айрим депутатлар аёлларнинг тинчлик марши ҳақида ёқимсиз фикрларни айтишди.

«Агар парламент оғзига талқон солгандек индамай ўтираверса, у ҳолда эртага Қирғизистон Гейстонга айланиб қолади», — деди йиғинда ҚСДПнинг депутати Жилдиз Мусабекова.

Ҳукумат партиясининг яна бир бошқа депутати Айнуру Алтибаева эса аёлларнинг ҳуқуқи учун юришда айтилган чақириқлар қирғизларга «бегона» эканини айтди.

Яна бир неча депутат марш иштирокчиларининг «гомосексуализмни пропагандалаш» учун жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Кочорбаев ўз тарафдорларининг талабларини парламент биносининг олдида ўқимоқда. Сурат: Марат Абдикаликов / Kloop.kg

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг Бишкек бўйича раҳбари Нурлан Дуйшокеев парламентда муассаса марш иштирокчиларининг сонини озайтириш учун катта иш қилганини билдирди.

«Биз марш иштирокчиларининг сонини озайтириб, оммавий кўринишга йўл бермадик. [ЛГБТнинг] байроқларини кўтариб олиб, суратга тушиб, ўзларини пиар қилишган анча-мунча ҳолатлар бўлди. Биз сонини озайтириш бўйича катта иш қилдик», — деди Дуйшокеев.

МҲДҚнинг раҳбар ўринбосари Орозбек Опумбаевнинг айтишича, агар ҳукумат аёлларнинг юришини тақиқлаб қўйса, у ҳолда халқаро жамият буни таҳқирлаш сифатида қабул қилар эди.

Бу ташкилотларнинг, унинг ичида турли акцияларга чиқимларни назоарат қилишга имконият берган нодавлат ташкилотлар ҳақида қонун қабул қилишни таклиф қилди.

Парламентнинг вице-спикери Мирлан Бакиров йиғин сўнгида ЛГБТ ҳақида қонун қабул қилиш кераклигини билдириб, аммо у нимани тартибга солишини аниқ лўнда айтгани йўқ.

«ЛГБТ бўйича қонун бунга қадар таклиф қилинган. Янглишмасам у иккинчи ўқишда қаралаши керак. Биз уни қабул қилишимиз керак », — деди парламентарий.