ҚСДП махсус хизматни партиянинг съездини ўтказишга аралашишда айблади

497
ҚСДПнинг етакчиси Алмазбек Атамбаев

Қирғизистоннинг социал-демократик партияси (ҚСДП) Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) ҚСДП делегатларининг умумий республика съездини ўтказишга тайёргарлигига аралашиб, босим ўтказмоқда деб айблади.

ҚСДПнинг матбуот котиби Қундуз Жолдубаева фейсбук саҳифасида МХДҚнинг Жети-Огуз туман бўлимнинг раҳбари маҳаллий паспорт стол бўлимининг етакчисига ёзган хатининг суратини эълон қилди.

Ўз мурожаатида МХДҚнинг вакили бўлим раҳбаридан ўзига 18 фуқаро ҳужжатларининг нусхаларини сўрайди. Маълумотга кўра, унга паспорт олишда тўлдирилган «№1 форма»нинг нусхалари керак бўлган. Бу формада фуқаронинг рўйхатдан ўтган ери, оилавий аҳволи ҳақида ва бошқа маълумотлар мавжуд бўлган.

Махсус хизматнинг вакили хатида «Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари бўйича қонунга» таянган. Шунингдек у ўзининг паспорт столдаги ҳамкасбларидан «вақт озлигидан жавобни тезлатишни» илтимос қилган.

Жолдубаеванинг айтишича, мурожаатдаги рўйхат ҚСДПнинг Жети-Огуз тумани бўйича Иссиқкўл вилояти партия конференциясининг делегатлари билан мос тушади.

«Материалда “Яширин” ёки “Хизмат қўллануви учун” деган белги йўқ, шу сабабдан мазкур маълумот Жети-Огуз туманида кенг тарқаб кетган», — деб ёзади ҚСДПнинг матбуот котиби.

Иссиқкўл вилоятининг бошқа туманларида ҳам партия вакилларига «турли сўровлар ва белгилар» тушиб тургани учун ҚСДП хатнинг ҳақиқийлигига ишонади.

«Бизнинг партия фаоллари буни ҚСДПнинг ҳудудий конференцияларининг ўтишига халал бериш мақсадида уларга қилинаётган ва жами бизни партиянинг 18-съездининг ўтишига тўғридан –тўғри босим кўрсатиш деб қабул қилишади», — деб ҳисоблайди Жолдубаева.

Бундан ташқари, ҚСДП МХДҚнинг етакчилигига расмий мурожаат қилиб, изоҳ талаб қилди.

МХДҚдан билдиришларича, ҚСДПнинг аризаси бўйича хизмат текшируви бошланди, маҳаллий бўлимнинг етакчиси эса маҳаллий органларга сўровни бир ой аввал «маҳаллий ҳамият билан ўзаро харакат қилиш учун вазият билан ўз жойида танишиш мақсадида» жўнатган.

ҚСДП махсус хизматларнинг «тазйиқи»дан шикоятини унинг раиси ва ўлканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 6-апрелга белгилаган партиянинг кўламли съездига бир неча ҳафта қолганда ошкор қилди.

Бунга қадар мазкур съезд билан боғлиқ бир неча тортишув бўлиб ўтган. ҚСДПдаги парчаланиш сабаб партия аъзоларининг йиғини қачон ўтиши ҳақида тушунмасликлар пайдо бўлган. ҚСДПдан четлатилган Иса Омурқулов съезд 3-апрелда ўтишини ҳамда унда партиянинг сиёсий кенгашининг барча аъзолари бўлишини билдирган.

Собиқ президентга қарши чиқаётган «Атамбаевсиз ҚСДП» харакати ҳам ўзининг съездини 3-апрелда ўтказишини эълон қилган.