Бир қумалоқ бир қозон овқатни булғайди. Жээнбеков суд тизими ҳақида нима деди?

533

Президент Сооронбай Жээнбеков судьяларнинг XI қурултойида иштирок этди. У ўз нутқида асосан порахўрлик ва ишларни пайсаллашни танқид қилишга эътибор қаратган. Президент яна нималарга тўхталди?

«Ала-Арча» давлат қароргоҳида 11-мартда судьяларнинг XI қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда Судлар кенгашининг янги таркиби сайланиб, суд тизими янги кодекслар бўйича қандай ишлаши кераклиги муҳокама қилинди.

Жээнбеков суд тизимини молиялаш «истиқболли эканини, [...] аммо ҳозирча етарли жавоб қайтмаётганини» айтди. Президентнинг айтишича, суд тизимини молиялаш ортирилиб, моддий –техник база кучайтирилмоқда. У суд реформаси учун «сиёсий эрк ва маблағ» борлигини айтди. Жээнбековнинг фикрича, у молиялашга муҳтож бошқа тармоқлар ҳам бор эканини тушунади, масалан, таълим ва тиббиёт тармоқлари. Аммо президент тармоқларнинг бари ўзаро алоқада эканини ҳамда «уларнинг маоши қачонки иқтисод ўсганда ва суд ҳукумати ҳақиқий адолат суд ҳокимияти бўлгандагина кўпайишини» айтади.

Қирғизистоннинг суд тизими «Бир қумалоқ бир қозон овқатни булғайди» дегандек аҳволда. Жээнбековнинг айтишича, судьяларнинг орасида «“суд” деган муборак номни олиб юришга лойиқ бўлмаган ходимлар оз эмас. У судьялар ўз манфаатларини кўзлаб, жиноятчиларнинг ишларини юмшатиб, жиноят харакатларини ўзгартирган вазиятлар учраб туради. Унинг фикрига кўра, судьяларнинг ишида энг асосий нарса — бу қонун устиворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш.

Жээнбеков ишларнинг муддатларини пайсалга солинишини «ачинарли ҳолат» деб атади. У ўз номига ишларни кўриш муддатларига нисбатан шикоятлар кўп тушаётганини айтди. Унинг фикри бўйича, бу судлардаги «ортиқча бюрократия ва суддаги қинғир ишлар» сабибдан юз бермоқда. «Олий суд биргина ишни қайта-қайта кўрган ҳолатлар кўп». Бу ерда гап одамнинг тақдири ҳақида бўлаётгани учун, мен сўзсиз қарор қабул қилинши керак деб ҳисоблайман.

Президент судьяларни танлаб олиш тартибини мукаммалаштириш керак деб ҳисоблайди. Чунки, инсонларнинг «саводсиз ва халол бўлмаган одамлар» ҳал қилмаслиги керак. Жээнбековнинг айтишича, Судьяларни танлаш кенгаши номзодлар танловига қўйилган талабларни сақламайди  — президент 2018 йили номзодларнинг 28 фоизини рад қилдим дейди.

Рақамлаштириш судларнинг самарали ишлашга ва соддалашишига ёрдам бера олади. Унинг айтишича, суд фаолиятига, ҳужжат айланиши ва хат алмашувига «тонналаган қоғозлар кетади», керакли ҳужжатларни қидиришга эса бир неча кун вақт сарфланади. «Баъзан хат алмашувлари ярим йиллаб давом этади. Демак, суд жараёнлари ҳам йиллаб давом этиб, ишларни кўриб чиқиш муддатлари бузилади», — дейди Жээнбеков. У рақамлаштиришни тезлатиш учун биринчи навбатда судьялар ўзгариши лозимлигини айтди. Президентнинг айтишича, судьяларнинг аксарияти «компьюетерда ишлашни истамайди», улар учун бу ишни котиблари ва ёрдамчилари қилишади.