Отунбаева: Қоронғи замон келди — регионларни эркаклар бошқармоқда. Иқтибос

587

Собиқ президент Роза Отунбаева «Ҳудудий ривожланиш бўйича миллий диолог» конференциясида мамлакат ҳудудларида етакчилик хизматларини асосан эркаклар эгаллаб келишганини, аёлларни эса мазкур хизматларга яқинлаштиришмайди, уларга ижтимоий муаммолар билан ишлашга имконият берилмаётганини билдирди. У буни «қоронғи замон» деб атади.

Роза Отунбаева

«Ҳозир сиёсий манзара ўзгарди. Бундай қоронғи замон ҳеч қачон бўлмаган. Регионлардаги барча етакчилик хизматларини эркаклар эгаллайди. Мени шуни вазирга айтишни истайман, аммо у йўқ. Барча тайинловлар унинг қўлид. У нима учун фақат эркакларни тайинлайди?», — деб айтди собиқ президент.

Отунбаеванинг айтишича, ўлкадага 7 губернатор, 40 ҳоким ва 35 мэр ишлайди — уларнинг орасида бирорта ҳам аёл йўқ. «Ҳудудий ривожланиш бўйича миллий диологнинг вақтида филармонияни 1200 эркак эгаллаб олди.  Кўринишидан ҳудудлар учун эркакларгина гапиришар экан», — деди у.

Ҳудудий ривожланиш бўйича миллий диолог — бу президент, ҳукуматнинг амалдорлари ва судьялар иштирок этган йирик анжуман. Бу йили конференция 26 ва 27-февралларда Бишкекда ўтди. Йиғинда Розу Отунбаева қишлоқ кенгашларидаги 30% мандат аёллар учун сақланишини қўллади.