ОАВлар Момбеков МҲДҚга чақирилганини хабар қилишди. Махсус хизмат буни инкор қилди

466

«Калис Медиа» нашри ўз манбаларига таяниб, Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) парламент депутати Рискелди Момбековни теровга чақирганини билдирди.

МҲДҚ бу маълумотни инкор қилди. Уларнинг маълумоти бўйича, депутат Момбеков чиндан ҳам МҲДҚга келган, аммо бу махсус хизматнинг раиси Идрис Қадиркулов билан «ишчи учрашуви» бўлган.

МҲДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов Момбеков билан Қадирқуловнинг ўртасидаги суҳбат бўйича изоҳ бергани йўқ.

«Калис Медиа»нинг маълумоти бўйича, Момбековни мўроққа чақирилишига унинг Бишкекдаги «ТЭЦ-2» янги участкасининг яшовчилари билан бўлган учрашуви сабаб бўлган. Турғунлан билан учрашув вақтида депутат мазкур ҳудуддаги уйларни буздириш ноқонуний эканлиги бўйича масалани кўтарган.

«Бизнинг ҳукумат бу қадар нодонликка йўл қўмаслиги керак. Ҳукумат минг кишининг уйини буза олмайди, минг киши чиқча аксинча ҳукуматнинг уйини сурдириб юбориши мумкин. Ҳукумат бу ердагиларнинг ҳужжатини қонунийлаштириб бериши керак», — деб билдирган Момбеков учрашувда.

Материал эълон қилиниши арафасида Момбековнинг ўзидан ҳам, унинг ёрдамчисидан ҳам изоҳ олиш имкони бўлмади.