«Клооп»нинг стажёрига Қирғизистон визасини беришдан бош тортишди.  «Клооп» ТИВдан изоҳ талаб қилади

465

Судан фуқароси Махитаб Махгуб 6-мартда «Клооп»га тажриба ортириш мақсадида келиши керак эди, аммо Қирғизистонга келишига икки кун қолганда унга қирғиз визасини беришдан бош тортишган.

Қирғизистон Республикасининг ТИВдан келган хатда рад этишнинг сабаблари ёзилмаган: у ерда шунчаки  Махгуб хонимга қирғиз визаси берилмайди ва у кейинги сафар бир йилдан кейингина билдирув топшира олади деб ёзилган.

  • Қирғизистон Республикасининг ТИВи «Клооп» сайтига тазйиқ кўрсатиб, унинг фаолиятига тўсқинлик қилмоқда. «Клооп» доимо Қирғизистон давлат органларидаги порахўрлик бўйича текширувларни тез-тез эълон қилганидан ва турли даражадаги амалдорлардан (Қириғизистон Республикаси президентларидан бири ҳам доҳил) тазйиқ таҳдидларини олиб турганини ёдга олганда, афсуски, бу сценарийни ҳисобга олмай илож йўқ.
  • Қирғизистон Республикасининг ТИВи Махгуб хонимга унинг фуқаролиги сабабидангина рад этишган, ўз навбатида бу инсон ҳуқуқини бузиш ва таҳқирлаш бўлиб ҳисобланади. Буни тасдиқлаш ёки инкор қилиш учун биз ТИВдан электрон виза тизими киргандан бошлаб қайси ўлканинг фуқароларига виза берилиби ёки берилмагани бўйича маълумотларнинг барини беришни талаб қиламиз.

Биз юқорида таъкидлаган гипотезаларнинг бири ҳам тасдиқланмайди ва Махгуб хонимга қирғиз визасини беришдан бош тортилиши тизимнинг хатоси деб умид қиламиз.

Буни исботлаш учун Қирғизистон Республикасининг ТИВдан Махгуб хонимга Қирғиз Республикасининг электрон визасининг таклифномасида сўраганимиз каби 30 кунлик муддатга дарҳол беришини талаб қиламиз.

Агар Қирғиз Республикасининг ТИВи бу талабни эътиборга олмай ёки /яна Махгуб хонимга виза беришни рад қилса, «Клооп Медиа» фонди барча даражаларда бу қарорга қарши чиқиб баҳслашиш билан вазирликнинг харакатларини текшириш ҳуқуқидан фойдалана олади.

Махитаб Махгуб қандай ишларни олиб бормоқчи эди?

Махитаб — Венгриянинг Будапештидаги Марказий европа университетининг битирувчиси. У ерда Махитаб «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича магистрлик дипломини ёқлаган.

У ўз ўлкасида «Давлат сиёсати ҳамда тараққиёт марказида» ишлаб, Судандаги аёлларнинг ҳуқуқларига боғлиқ вазиятларга мониторинг ўтказиш ишларига жавоб беради.

Махитаб дунёнинг 28 ўлкасини кезиб, Евроиттифоқ ўлкалари ҳудудида бир неча йил яшаган.

Махитабнинг Бруклинда тушган сурати, Нью-Йорк: АҚШнинг ҳукумати Қирғизистондан фарқли равишда унга виза беришда ҳеч бир муаммо яратмаган. Сурат Махитабнинг шахсий архивидан олинди

«Клооп»да тажриба тўплаш орқали Махитаб «Клооп»нинг таҳририяти учун краудфандингнинг янги усулларини ишлаб чиқиш керак эди. «Клооп»да инглиз тилида материаллар чиқмаганини ёдда тутиш билан инглиз тилли давлатларни яшовчиларининг орасида таҳририят иши учун ёрдам маблағини қандай натижали тўплаш мумкинлигини ўйлаб топиш унинг тажриба тўплашининг асосий мақсади бўлган.

Бу тажрибани биз бундан кейин Қирғизистоннинг бошқа нотижорий, айниқса ҳуқуқ ҳимоячи ҳамда ҳайрия ташкилотларига ўтказиб беришни режалаштирганмиз.

Биз Қирғизистон бошқа давлатларнинг фуқаролари энг ажойиб ва энг қийин лойиҳаларни амалга ошириш учун келадиган ўлка бўлиб қолади деб орзу қиламиз. Махитаб ҳақ тўланмайдиган стажировкага ўз ҳисобидан келишга тайёр эди. Чунки унга бизнинг ҳудуд жуда қизиқарли ҳамда у маҳаллий ташкилотларга молиявий барқарорликка етишишда ёрдам беришни истайди.

Бизнинг ўлка Махитаб каби одамлар фуқаролигига қарамай минглаб келиши учун бўлган харакатини сарфлаши керак. Охирги саккиз йилда 50ка яқин ўлканинг фуқаролари Қирғизистонга визасиз кириш имкониятига эга бўлишгани бунга катта имконият бўлди.

Аммо Махитаб бўйича вазиятни айтсак, бизда бу имкониятини қўлдан учириб, бош эгиб қолиш хавфи турибди. Қирғизистон обрўйига зарар тегиб қолмасидан аввал ТИВни ўз хатоларини тўғирлашга чақирамиз.