Янгликларда ёш болаларнинг ўлдирилиши ҳақида кўп ёза бошлашди. Уларнинг сони чиндан ҳам ўсдими? Текширамиз

551

Йил бошида айрим ОАВлар болаларнинг ўлдириши тўғрисида бир неча материал эълон қилган — уларнинг барчаси ўхшаш: ота-оналари миграцияга кетган, ватанида қолган болалар қариндошлари томонидан ўлдирилган.

Масалан: 10-январда Ўш вилоятида янгаси тагини ҳўллаб қўйгани учун калтаклаган икки ёшли бола касалхонага кетаётиб йўлда вафот этган.

Навбати билан кетма-кет содир бўлган бу воқеалардан сўнг ҳукумат ота-оналарни меҳнат миграциясига кетиши олдидан ўз қариндошларини болаларига «васий» қилиб тайинлаб кетиш мажбуриятини таклиф қилиб, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича жарима тузишни топширган.

Аммо чиндан ҳам кичкина болалар  ўлимининг сони ўсдими? Агар ИИМнинг расмий статистикасига ишонадиган бўлсак, ўсди. Сўнгги йиллари бу кўрсатгич статистик ноаниқлик меъёри бўйича ўзгариб келган. Аммо, 90-йилларнинг охиридан бошлаб Қирғизистондаги уч бора кўп кичкина болалар зўравонлик йўли билан ўлдирилган.

 

ИИМнинг маълумотига кўра, Қирғизстонда 2018-йили балоғатга етмаган болаларнинг ўлдирилиш фактлари бўйича умумийси 17 жиноят иши қўзғалган. Бу кўрсатгичга «одам ўлдириш», «беэътиборликдан ўлимга сабаб бўлиш», «ўлимга олиб келувчи  соғликка зарар етказиш», «ўз жонига қасд қилиш» ва «онанинг янги туғилган фарзандини ўлдириши» моддалари бўйича жиноий ишлар киради.

Қирғизистонда зўравонлик туфайли 2017-йили ҳам шундай сонда кичкина болалар вафот этган. 2016-йили уларнинг сони 13та, 2015-йили эса 15та бўлган.

ИИМнинг статистикаси бўйича, сўнгги 20 йил ичида кичкина болаларнинг ўлдирилиши бўйича жиноят ишларини энг ками 1999-йили қўзғалган — унда икки кичкина боланинг ўлими рўйхатга олинган. Энг оғир ҳолат 2008-йили рўйхатга олинган ва унда бир йил ичида 20та бола вафот этган.