Литва ширкати электрон паспортларни ясаш бўйича 1 млрд сомлик тендерни ютиб олди. Ширкатнинг устидан арз қилишди

50
Иллюстратив сурат. Темир Сидиқбеков / RFE/RL

Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) эълон қилган электрон паспортларга бланкларни ясаш бўйича тендерда Литванинг «Гарсу Пасаулис» компанияси ютиб олди. Лекин бланкларни ясаш учун кам пул таклиф қилган компания Литва ширкатининг ғалабаси қайта кўриб чиқиш талаби билан тендер комиссиясига шикоят қилишди.

ДХХ 2018 йилнинг октябрида электрон паспортлар  учун бланкларни ясашга тендер эълон қилган. Тендернинг қиймати 1,2 млрд сомни ташкил қилган.

Тендернинг ғолиби уч ойдан кейин эълон қилинган — у Литванинг «Гарсу Пасаулис» компанияси бўлиб чиққан. У ўз хизмат ҳақини 940 млн сомга баҳолаган. Компаниянинг сайтида улар 1994 йилдан бери хавфсиз босма ҳаққини кўрсатиб келишаётгани айтилган. Улар 50дан ортиқ ўлкага, жумладан Молдова, Грузия ҳамда Озарбайжонга ҳайдовчилик гувоҳномаларни ҳамда паспортларни ясаб беришган.

Компаниянинг бош директори Витаутас Меляускаснинг айтишича, улар ишлаб чиқарган бланклар европа андозаларига тўғри келадиган ҳамда ҳужжатларни қалбакилашдан ҳимоя қилувчи 40 ҳимоя элементлари бор.

Мағлубларнинг даъвоси

Тендерга яна икки немис, француз ҳамда қозоқ ширкатлари қатнашган. Ғолиб аниқлангандан кейин ютилиб қолган компаниялардан бири, «Mühlbauer ID Services» немис компанияси танловнинг натижасига норози бўлиб, қайта кўриб чиқишни талаб қилган.

Фирма даъвосини ўзлари таклиф қилган баҳо «Гарсу Пасаулис» таклиф қилган нархдан 253 млн сомга паст бўлганлиги билан асослайди.

«Биз таклиф қилган баҳо бўйича, Қирғизистоннинг ҳар бир фуқаросига паспорт олиш дастлабки ҳисоб билан 160га арзон тушар эди. Бу асосий сабаблардан бири», — деб билдирган «Азаттык»қа «Mühlbauer ID Services»нинг менежери Шандор Ков.

Унинг айтишича, «Гарсу Пасаулис» компаниясининг электрон  паспортларнинг бланкларини тайёрлаш тажрибаси йўқ ва аввал қоғоз нусхалари билангина ишлаган. Шунга қарамай тендер комиссияси буни ҳисобга олмаган.

Танлов комиссиянинг раиси Руслан Сарибаев тендер қонуний ўтганлигини билдириб, немис ширкатининг шикояти кўриб чиқилади деб қўшимча қилди.

«Гарсу Пасаулис» компаниясининг вакиллари Қирғизистонда 2013 йилдан бери ишлаб келишини билдиришди. Лекин немис ширкатининг уларга қаратилган даъволарига изоҳ беришдан бош тортишди.

«Биз конкурсдан ютмай қолган икки ширкатнинг даъволарига жавоб бермаймиз. Уни текширувчи Қирғизистонда давлат органлари бор», — деб билдирган Андриус Лукашявичюс.