«Ҳавфсиз шаҳар» бўйича қоида бузарликлар тўғрисида маълумотларни ишлаб чиқиш учун ЙҲҲТББга 10 кун талаб қилинади

455

Йўл ҳаракати ҳавфсизлигини Таъминлаш бош бошқармаси (ЙҲҲТББ) маълум қилишича, «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани рўйхатга олиш ва ишлаб чиқиш учун 10 кун талаб қилинади.

ЙҲҲТББнинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, қоида бузарликларнинг аниқ сони 20-февралдан сўнг маълум бўлади. Қоида бузарликлар бўйича маълумотларни ишлаб чиқиш ишига ҳуқуқий баҳо бериш киради.

«Айбсизлик презумпцияси бор. Биз қоида бузарлик борми ёки йўқми  деб кўриб чиқишимиз керак. Биз барча маълумотлар оқимига баҳо беришимиз керак. Бундан кейин махсус ходим электрон имзо билан конвертга [муҳрлаб ], [протоколга] қўл қўйиб, “Кыргыз почтасы” манзилига [хатни] жўнатади», — деб тушунтиришди матбуот хизматидан.

Аммо ЙҲҲТББдан «Ҳавфсиз шаҳар» ишлай бошлагандан бери тизим нечта қоида бузарликни рўйхатга олгани бўйича саволга жавоб бера олишмади.

«Ҳозир [қоида бузарликлар бўйича маълумотлар] тушди, кўриб чиқяпмиз. Қанча қоида бузарлик эканини қўшимча айтамиз [...] балким 22 [февралдан] сўнг», — деди ЙҲҲТББдан.

«Ҳавфсиз шаҳар» тизими Қирғизистонда 12-февралда ишлай бошлаган. Камералар қоида бузарликларни Бишкекда, Чуй вилоятида ва Бишкек — Норин — Торугарт йўлларида рўйхатга ола бошлаган. Ҳозирча улар қоида бузарликларни етти турини рўйхатга олади:

  • сфетафорнинг тўхташ белгисидан ўтиш
  • йўлнинг қарши томонига чиқиш
  • йўлнинг чети, йўлакча, газон ва пиёдалар ҳаракатланадиган йўлларда юриш
  • сфетофорнинг қизил чироғида, тўхташ чизиғидан ўтиш
  • ҳайдовчининг пиёдалар йўли талабларини сақламаганларга
  • ҳайдовчининг тўхташ ва машина тўхтовчи жойларнинг талабларини сақланмаганлиги
  • белгиланган тезликдан ошириш

Бундан ташқари Чуй вилоятида 20 кўчма аппарат-дастурий комплекслари (АДК) ишлаб, йўл ҳаракати қоида бузарликнинг икки турини аниқлайди — тезликни ошириш ва полосадан ўтиш.