Бош прокурор: ИЭМни модернизация қилишга 50 млн доллар кетар эди, аммо лойиҳага 386 млн доллар сарфлашган. Барчасига Сапар Исақов айбдор

534
Бишкек ИЭМ. 2018-йилнинг январь ойида. Сурат: Kloop.kg учун Данил Усманов

Қирғизистон бош прокурори Ўткурбек Жамшитов Бишкек ИЭМни таъмирлаш лойиҳасида пухта ҳисоб бўлмаган  деб ишонтирмоқда. У лойиҳа бўйича 90% ишлар қиймати 50 млн долларни ташкил қилади деб ҳисоблайди. Аммо таъмирлашнинг умумий баҳоси 386 млндан иборат бўлган.

ИЭМни янгилаш бўйича ўз баҳосини бош прокурор Жамшитов 14-февралда парламент мажлисида айтиб чиққан.

«Бишкекнинг ИЭМни 90 фоизини 50 млн долларга ҳам таъмирласа бўлар эди. Аммо унга 386 млн доллар сарфлашган. Лойиҳа бўйича пухта ҳисоблар ва параметрлар бўлмаган», — деб келтиради 24.kg Жамшитовнинг айтганларини.

Муҳаррирдан: Нима учун бош прокурор 90% ишларнинг баҳосини тўлиқ  таъмирлашнинг баҳоси билан солиштираётганлиги тушунарсиз. Жамшитов баҳосида эсламаган ишнинг 10%га нималар кириши ҳам тушунарсиз — назарий жиҳатдан бу энг қиммат ускунанинг ўрнатилиши бўлиши мумкин.

Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан «Клооп» мухбирига раҳбарининг айтганларини тушунтириб бера олишмасдан, расмий сўроқ жўнатишни талаб қилишди. Қонунга кўра, давлат органлари унга икки ҳафтанинг ичида жавоб бериши керак.

Жамшитовнинг айтишича, ИЭМни янгилаш учун жавобгарлик собиқ-премьер-министр Сапар Исақовнинг зиммасида. Унинг айтишича, «лойиҳа бўйича қарорларни» Исақов қабул қилган, ундан ташқари «ускуналарни қаердан олиш кераклигини айтиб турган».

Бош прокурорнинг қўшимча қилишича, агар Бишкек ИЭМни таъмирлаш бўйича ишлар сифатли бўлса, 2018-йили қишда шаҳарликларни бир неча кунга иссиқликсиз қолдирган авария «бўлмас эди».

Исақов нималар деяпти?

Юрист Нурбек Тоқтақунов «Марал ФМ» радиосининг журналистларига берган интервьюсида унинг ҳимояга олган одами Сапар Исақовни далил исботи йўқ ҳам «ИЭМни модернизация иши бўйича мафиянинг бошчиси» деб аташганини айтган.

«[Исақовга] мафияни уюштирган ва унга бошчилик қилган  деган айб қўйишди. Бироқ у учун моддий маблағларнинг транзакциясини [Исақовнинг] лидерлигини, [мафиянинг] тузумини исботлаш ҳам керак. [Терговда] бу ҳам йўқ, у ерда қуруқ сўз бор», — деди Тоқтақунов.

Юристнинг айтишича, Бишкек ИЭМни таъмирлаш бўйича ишида «буюк товламачилик бўлмоқда», чунки 2013-йили бу лоийҳа бўйича сўнгги қарорларни Сапар Исақов эмас, ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси Асилбек Жээнбеков бошқарган парламент қабул қилган.

Тоқтақунов таъмирлаш учун жавобгарлик таъмирлаш лойиҳасини кўриб чиққан уч парламент комитети депутатларининг зиммасида деб ҳисоблайди. Улар: Қожобек Риспаев, Қанибек Иманалиев, Қурманбек Дийқанбаев ва Ахматбек Келдибеков.

Тоқтақунов улардан ташқари собиқ энергетика министри Осмонбек Артиқбаевни ва собиқ премьер Жанторо Сатибалдиевни ҳам айбдор деб ҳисоблайди. Оқловчининг тушунтиришича, Артиқбаев ИЭМни модернизациясига боғлиқ қонун лойиҳалар бўйича жамоат муҳокамаларни ўтказмаган, шунингдек иккинчиси «масъулиятсизлик қилиб», қонун бузарликлар билан тайёрланган янгилдаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ўтказиб юборган .

Бишкек ИЭмни модернизация қилиш

Парламент депутатлари Бишкек ИЭмни таъмирлашга кетган маблағларга 2018-йили январдаги авариядан сўнг эътибор бера бошлашган.

Бу учун парламент комиссиясини тузган, у 2018-йили май ойида ўз текширувини хулосаларини эълон қилган. Ҳисоботда ёзилишича, таъмирлашнинг баҳоси «қимматлатилган», шунингдек лойиҳани ишга ошириш қонун бузарликлар билан ўтган.

Ҳозирда иссиқлик марказини таъмирлаш иши бўйича фигурант сифатида собиқ молия министри Ольга Лаврова, собиқ энергетика министри Осмонбек Артиқбаев, ундан ташқари, собиқ-премьер-министрлар Жанторо Сатибалдиев ва Сапар Исақов ўтишмоқда.

Муҳаррир: Дмитрий Мотинов